Қоронғи режим
Image
Logo
У ЗОТНИНГ ХУЛҚЛАРИ ҚУРЪОН ЭДИ

У ЗОТНИНГ ХУЛҚЛАРИ ҚУРЪОН ЭДИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўралганда, у зотнинг хулқлари Қуръон эди, деганлар. Яъни, Қуръони каримда зикр қилинган барча фазилатлар бу кишида мужассам эди. Қуръон нимани буюрса қилардилар, нимадан қайтарса ўзларини тиярдилар. Қуръон у зотга гўёки тана таналарига сингиб кетганди. Хулқлари, таъблари ушбу мўътабар Аллоҳнинг Каломига ҳамоҳанг бўлган.

Дарҳақиқат, Қуръон бу қалбларни мунаввар қиладиган, инсонни саодатга етаклайдиган, икки дунёда азизликка, муътабарликка эриштирадиган гўзал китоб. Қуръон Аллоҳнинг буюк Каломидир. Қуръон мўминларга шифо ва раҳматдир. Унинг ичидаги маъноларини тушуниб ўқисангиз ҳам, тушунмасдан ўқисангиз ҳам, ҳатто кўз югуртириб ўтирсангиз ҳам инсонга томм маънода руҳий озуқа берадиган китобдир. Шунинг учун ҳам Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини Қуръонга ўхшатдилар. Биз мана шу гўзал хулқ соҳиби бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларимиз. Умматнинг вазифаси, Пайғамбарига эргашишдир. Ибрат олиб, ҳаётини изга солиш ҳам умматнинг бурчи. Аллоҳнинг сўзи: "Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди"(Аҳзоб, 21). Демак биз кимдан ибрат олишимиз лозим. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.


Қодиржон Умурзаков,
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг