Қоронғи режим
Image
Logo

Уммат йўқотиб бораётган суннат бу...

Уммат йўқотиб бораётган суннат бу...

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларига мудом амалда бўлишлик умматни икки дунё саодатига эриштиришига ҳақиқий мусулмонда шак - шубҳа бўлмаслиги керак .

 Аллох таоло каломи шарифида “Батаҳқиқ Расулуллоҳда сизлар учун чиройли намуналар бор” деб у зоти шарифни инсонда бўлишлиги керак бўлган энг гўзал намуналар билан зийнатлаб қўйди. Ана ўша гўзал, бугунги кунда уммат йўқотиб бораётган суннат бу мусулмонлар тиш тозалигига аҳамиятсиз бўлиб қолмоқликларидир, вахоланки Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам : тишни тоза тутишлик (уни мудом тозалаб мисвок ишлатиб ёки замонавий тозалаш воситаларидан фойдаланиш) ҳакида шундай дердилар:  тишни тозалашлик бу оғизни поклаш ва Роббнинг ризолигидир, менга Жаброил алайҳиссалом ҳар келганида тишни тозалаб юришни васият килардики, хатто мен ва мени умматимга фарз бўлиб колармикин деб уйлардим.

  Имом Косоний Бадоиус саноиъ китобларида яна бир ривоятни келтирганлар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: Менга Жаброил тишни тозалаб юришликни шу қадар тўхтамасдан васият қилдики, ҳаттоки аз-барои тишни ишқалаб тозалашимиздан тишларимиз емирилиб кетармикин деб уйладим  деб айтганлар.

   Бугунги кунда аз-барои китоб мутолаа қилмаслигимиздан суннатларни мустаҳаблардан ажрата олмаганимиздан, узун кўйлак кийиш ва узун соқол куйишда бир биримизга таъна дашном қилиб хақиқий таъкидланган суннатларга беэтибор бўлиб бормоқдамиз. Бази суннатни маҳкам тутишликни даво киладиган кишиларни эса тишлари саргайиб кетганини  кўрамиз ва хунук холатда эканлигини биламиз, айтингчи бу даъволар нақадар чин?

   Келинг азизлар барчаларимиз Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига беэътибор бўлмайлик ва ҳақиқий суннат билан мустаҳабларни ажратишга Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин ҳамда шахсий тозалик бу иймондан эканлигини унутмайлик.

 

фойдаланилган манбалар : " "Ҳулуқул муслим " Мухаммад Ғаззолий. " Бадоиъус саноъиъ лит тартибишш шароиъ " маликул уламо Абу Бакр Косоний .

 

Шералихон Тўрахўжаев,
Косонсой туман “Садпири Комил”  жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг