Қоронғи режим
Image
Logo

ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Вақтнинг аҳамияти ҳақида сўз юритар эканмиз асосан вақтнинг қадрига эътибор қаратмоқчимиз. Бандаларига Аллоҳ таоло неъматларини беҳисоб ва чексиз ато қилгандир. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай дейди: агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз саноғига ета олмайсиз. Хақиқатан Инсон ўзига ўта золим ва Роббисига жуда ношукурдир. Шу неъматларидан бири вақт неъмати ҳар бир лахза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир, инсонинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Инсон ўтказаётган вақти хисоб-китобли эканини унутмаслиги керак. Қуръони каримида бу ҳақида шундай хабар берилган: “Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини ҳам эгик қилиб қўюрмиз. Ахир, ақил юргизмайдиларми?” Умр ўтказаётган инсон амалдан ожиз қоладиган кун келмасдан олдин хайрли ишлар қилиб олишга шошилиши лозим. Ўтаётган ҳар бир соат, ҳар бир дақиқа ажал келиши мумкин бўлган вақтдир. Ўтиб кетган вақтларимиз унинг яқин қолганидан даракдир. Ўтаётган ҳар бир кун амал қилиб олишга ва умрини ғанимат билишга ундайди “Эй одам боласи кунлардан иборатсан ҳар бир кун ўтканда сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган холда сенинг бир қисминг ўтиб кетибдими, демак кетишинга ҳам фурсат оз қолибди. Билгинки бугун амал бор хисоб йўқ, эртага хисоб бор амал йўқдир”. Вақт олтиндек қиммат нарса эмас балки вақт олтиндан қимматлироқдир деганидир. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаёт эса олтиндан қиммат эканлигини хаммамиз биламиз. Хакимзодлар айтадилар ўзларини хикматли шеърларида.

            Ёқутлар топулур вақтлар билан,      

Вақтлар топилмас ёқутлар билан

Бу бир маротаба бериладиган имконият бўлиб вақт сотиб оладиган оддий мато эмасдир. Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилинади Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар: Икки неъмат борки, кўп инсонлар улардан маҳрумдир, улар соғлик  ва бўш вақтдир (Имом Бухорий ривояти.)

Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз ҳаётимизнинг ўзи рози бўладиган тарзда ўтказиб, вақтимизни қадрига етиб икки дунё саодатинига сабаб бўладиган амаллар билан умримизни ўтказмоқликни насиб айласин.

Насимхон Исмаилов,
 Наманган шаҳри “Боқи Полвон” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг