ХУРМОНИНГ ЯРМИ БИЛАН БЎЛСАДА ДЎЗАХДАН НАЖОТ ТОПИНГ!

Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан Тангри таолонинг берган неъматлари ҳаққини адо этиши лозим. Зеро У зот бирон маҳлуқотига бермаган неъматини инсон учун туҳфа қилди бу ҳам бўлса ақл-идрок неъмати. Жамиятда кишилар тенгдирлар бироқ яратган зот бандаларига ризқ тақсимотини турли қилиб берган. Қуръон оятларида бу тўғрисида хабар ҳам келган. Барча мулк танҳо Аллоҳнинг мулкидир уни ҳоҳлагн бандасига мерос қилиб берур. Берилган барча инъомларнинг куни келиб хисоб китоб қилиниши бор бандалар буни асло унутмасликлари керак. Ислом дини кишиларни доим ўзгаларга эътибор беришга, уларнинг ҳолидан мунтазам ҳабардор бўлишга, оттирган бойликларидан ҳайру-инфоқ қилишга тарғиб этади. Бу эса инсонларнинг жамиятда тенглигини барқарорлаштиришдир. Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам саҳоватгўй кишилар мадҳ қилиниб, бошқаларга намуна қилинади. Саҳийлар учун топган бойликларига қилган яхшиликлари эвазига дунёда баракот оҳиратда эса улкан савоб ва даражалар ваъда қилинган. Биз Ўзбек ҳалқининг аждодларимиз томонидан бундай олижаноб фазилатли ишда пешқадамлардан бўлганликлари тарихимиздан маълум. Бугун анашу ҳалқпарварлик ва ватанпарварлик ҳис туйғуларини янада кучайтирш учун муҳтарам юртбошимиз томонларидан моҳи шариф Рамазон ойида кенг кўламли саҳоват ишларини амалга ошириш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб кўнгли ўксик қалб эгалари, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан саҳоватгўй инсонлар кўмагида ҳабар олиниб кўнгиллар шод этилмоқда. Бу эса иншаллоҳ юртимиз равнақи, жамиятимиз ислоҳоти ва фуқароларимиз тенглигини янада мустаҳкамланишига асос бўлиб ҳизмат қилади. Айниқса Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва жойлардаги масжид имомларининг бевосита хонадонларга ташрифи ва ўксик қалблар билан ифторликларни баҳам кўришлари ва ҳомийларнинг ташаббуслари, яратганга қўл очиб илтижо қилиниши албатта юртимиз тараққиёти ва ҳалқимиз бирдамлигини тиклаш баробарида аждодларимиз меросини давоми бўлмоқда. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан Адий ибн Хотам розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Мен Расулуллоҳнинг “Бирор кимса йўқки бўлса ҳам у қиёматда Парвардигори у билан бевосита таржимонсиз гаплашади. Киши у вақтда ўнг томонига қарайди ва ҳеч кимсани топа олмайди, сўнг чап томонига қарайди у томонида ҳам ҳеч кимсани топа олмайди фақат дунёда қилган амалларидан бўлак нарсани кўрмайди. Бас у шу ҳолатида қаршисида унга юзланиб оловланиб турган жаҳаннамни кўради. Шундай экан ўзингизни яримта ҳурмони садақа қилиб бўлса ҳам дўзахдан қутқаринг” – деган сўзларини эшитдим дедилар. (Муттафақун алайҳ ривоят қилишган) Демак ҳар ким саҳоват қўлини бу ойда кенг қилиш билан ўзини жаҳаннамдан қутқаришга интилмоғи керак. Кишининг қилган ҳайру-саҳовати ҳаётининг мазмунли, оҳиратининг саодатли ва ўтмишларининг рухи шод бўлишига иншаллоҳ сабаб бўлади. Келажак авлод эса бу эзгу ишларнинг давомчиси айланади.
Манба асосида тайёрлади.
Қодиржон Ибрагимов,
Уйчи туман “Ахси” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022