Қоронғи режим
Image
Logo

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

Ислом бола тарбияси ҳақида у ҳали дунёга келмасдан анча олдин, оила куришга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бош-лайди. Оила қурилгач ҳам бу одоб ва ахлоқ дарси бир дақиқа ҳам тўх-тамайди. Оила қурилар экан, ота-онанинг ахлоқи, одобига, инсоний-лигига алохида эътибор берилади. Сабаби улардаги хислат, фазилат-лар ҳам, ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб этилмайдиган ҳақиқатдир. Зеро,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи    васаллам ҳам:

«Сизлар ўзингизга муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар, чунки жуфтингизнинг феъл-атвори, хулқи наслингизда ўз аксини топади», деганлар.

      Масалан, келин танлашда асосан, унинг диндорлигига, тақвосига эътибор беришни уқтирганлар. Чунки ана шундай онадан туғилган фарзандларни тарбиялаш нақадар осон. Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган аксари буюк алломаларга, фозилу уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром касб билан топилган бирор луқма ҳам таом едирмаган, оналари уларни бетаҳорат эмизишмаган.

عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ . قَالَ : " اِفْتَحُوا عَلَى صِبْيَانِكُمْ أَوَّلَ كَلِمَةٍ بِلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ

وَلَقِّنُوهُمْ عِنْدَ  الْمَوْتِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ فَإِنَّهُ مَنْ كَانَ أَوَّلُ كَلَامِهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ ثُمَّ عَاشَ أَلْفَ سَنَةٍ مَا سُئِلَ عَنْ ذَنْبٍ وَاحِد

    Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Гўдакларингизнинг тиллари очилса, Аллоҳ лафзини ўргатинг, яъни لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ калимасини ўргатинг ва ўлим талвасасида турган биродарларингизнинг олдида ҳам لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ калимасини талқин қилиб туринг. Чунки кимнинг аввалги сўзи لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ бўлса, сўнгра минг йил яшаса ҳам бирорта гуноҳидан сўралмайди”.

Фарзанднинг тили чиқиши билан ота-она унга «Лаа илоҳа иллаллоҳ» «Аллоҳу акбар» «бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» каби сўзларни ўргатмоғи лозим .

    Заҳҳок айтади:“Эй инсонлар, фарзандларингизга ва аҳлларингизга Қуръони каримни ўргатинглар. Чунки қайси бир мусулмонга Аллоҳ таоло жаннатга киришлигини насиб қилган бўлса, унга айтилади: Ўқи ва кўтарилавер жаннат мақомларига тоинки Қуръондан илминг тугагунича”.

      Яна Заҳҳок айтади:“Болаларингизга ,аҳлларингизгава қўл остин-гиздагиларга Аллоҳтаоло китобида зикр қилган пайғамбарларнинг исмини, яъни тарихини ўргатинг, тоинки уларни танисинлар.

قال رسول الله صلعم:" مَنْ وُلِدَ له مولودٌ. فأذّنَ فى أُذُنِهِ اليُمنى و أقام فى أُذُنِهِ اليُ  رُفِعَتْ عنه أمُّ الصبيان"

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:

    “Кимки туғилган фарзандининг ўнг қулоғига азон ва чап қуло-ғига такбир – иқомат айтса, у боладан Умму Сибён деган жодугар жин чиқиб кетади.”

    Бола ота – онаси хузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота – онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гунохи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим – тарбия бермоғи лозим.Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизикишга одатлантирмасин. Уни зебу зий-натга ружуъ қўйишга қизиктирмасин. Токим катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.

Ота–она болани кичиклигидан, умрининг аввалги кунларидан эҳтиёкорлик билан кузтаиб бориши керак. Уни фақатгина диндор ва халол ейдиган аёлга эмиздирсин. харомдан хосил бўлган сутда барака бўлмайди.

 Болада пайдо бўладиган сифатларнинг аввалгиси таомга ўчлик бўлади. Шунинг учун ота – она унга овкатланиш одобларини таълим берсин. Баъзи вақтларда фақат нон ейишга одатлантирсин. Токи нонга бошқа нарсани қўшиб емоқни лозим деган ҳаёлга бормасин.

    Ота – она боласига кўп овқат ейишни ёмонлигини сингдиради. Кўп таом ҳайвонлар иши эканини тушунтиради.

 Ўғил болаларга оқ рангли кийимлар кийиш яхши экани, рангдор ва ипак кийимлар аёлларга хослиги тушинтирилади.

Абдурахим Сураббоев,
Тўрақўрғон туман “Яндама” жоме
масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг