Қоронғи режим
Image
Logo

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ-ИСТИҚБОЛИМИЗ ГАРОВИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ-ИСТИҚБОЛИМИЗ ГАРОВИ

Барчамизга маълум ва равшандирки, ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг истиқболи, бахт-саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб, ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади.

Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб хунарлари учун асос ва пойдевор ҳисобланади. Фарзандларимизнинг мактаб ва ўқув юртларида яхши ўқиб, турли касб хунарларни тўла эгаллашга тайёрлаш ҳам ўзимизга боғлиқ. Уларни ўз холларига ташлаб қўйилса, кимлар билан ўртоқлашяпти, қайси кўчада юрибди, нималарга қизиқиш пайдо қиляпти деб қизиқмасак, бунинг оқибати яхши бўлмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-оналарга мурожаат қилиб: «Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз...» дейди.

Дўзахдан сақланиш учун эса, дўзахга тушадиган ишлардан узоқ бўлиш, жаннатга дохил қиладиган солиҳ амаллар билан шуғулланиш даркор бўлади. Бу ояти карима билан Хақ таоло бизга хитоб қилиб, фақат ўзимизни ўйламасликка, балки, бизга омонат берилган фарзандларимизининг тарбияси билан ҳам қаттиқ шуғулланиб, уларни ахлоқсиз, итоатсиз, бебош бўлиб ўсиб, охир оқибат дўзахийлардан бўлиб қолмасликлари учун доимо харакатда бўлишимиз кераклигини уқтирмоқда.

Ёшликдан чекиш ва гиёҳвандликка ружу қўяётган, мактабдаги дарсини турли баҳоналар билан қолдириб бепарво юрадиган болаларга тўғри йўл кўрсатиб, уларга илмнинг аҳамиятини, ёшлик қадрини тушунтириб боришлик ҳаммамизнинг бурчимиз эканини эсдан чиқармаслигими лозим. Ёшликдек олтин даврини ғанимат билиб, илм-фан, касб-хунарни эгаллаш ҳамма нарсадан муҳим эканини ота-она, ўқитувчи ва устозлар тушунтиришлари айни муддаодир. Муқаддас динимиз кўрсатмалари бўйича, мўмин мусулмонлар, имон-эътиқодли, инсонпарвар ва меҳнатсевар бўлишлари керак. Лекин ояти карима ва ҳадиси шарифларда илм-маърифат билан шуғулланиш ибодатдан улуғ экани тўғрисида ҳам етарли далиллар бор. Айрим кишилар илм деганда фақат диний илмларни назарда тутиб, дунёвий фанларнинг қадри исломда йўқдек нотўғри эътиқодга эга бўладилар. Аслида эса, диний илмлар ҳам, дунёвий илмлар ҳам бир илмдир. Уларни бир-биридан ажратиш жоиз эмас. Масалан, Одам алайҳиссаломга фаришталарни таъзим саждасини бажо келтиришларига нима сабаб бўлган? У зот фаришталардан қайси хислатлари билан афзаллик қилдилар? Ҳа, биз хозир дунёвий илм деб атайдиган илмлар билан Одам ато малоикалардан устунлик қилдилар. Мавжудот ва махлуқотларнинг номларини бирма-бир айтиб берганлари туфайли таъзимга сазовор бўлдилар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қўйидаги ҳадиси шарифда ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни талаб қилиш маълум бўлади:

«Илм Чин(Хитой)да бўлса ҳам, уни излаб топиб, эганллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар-бир мусулмонга фарздир».

Толибжон Шарипов,
Чортоқ туман “Зайд ибн Ҳорис” жоме
 масжид имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг