Ёшларимиз келажагимиз

Ислом тарихига назар солсак, динимиз ёшларга қанчалик ғамҳўрлик қилганини кўрамиз. Бирон бир дин ёки тузум ёшларга таълим, тарбия ва меҳрибонлик кўрсатишда динимизга тенг келолмайди. Хатто бу фикрни бошка дин вакили бўлган кўплаб олимлар ҳам эътироф этган. Ислом тарихини илк кунларидан бу вазифани мусулмонлар ўзларини асосий ишлари деб белгилашган. Сўзимиз исботи учун мусулмонларни Макка мушриклари билан бўлиб ўтган илк тўқнашув "Бадр" воқеасини эслаш кифоя. Асир тушган мушрикларни озод қилиш шартларидан бири "Мадиналик ўнта болага ўқиш ва ёзишни яхши ўргатиш"-деб сарвари олам Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламбелгиладилар. Вахоланки, бу даврда мусулмонлар моддий томондан анчагина мушкул вазиятда эдилар.
Расулуллоҳни бу ишлари ҳозирги ўтиш давридаги арзимаган қийинчиликларни пеш қилиб фарзандларини илм олишга етарли эътибор бермаётган биродарларимизга катта сабокдир. Илохий дастуримиз бўлган Куръони каримда ҳам, ёшларга алохида эътибор берилган. Жумладан ушбу ояти каримада; "Эсланг, Луқмон ўғлига насихат қилиб, деган эди: "Эй, ўғилчам! Аллохга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир "(Луқмон яна деди): "Эй, ўғилчам! Шубха йўқки, агар ҳантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллох келтирур. Зеро, Аллох лутфли ва огоҳ зотдир. (Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки, овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир".
Бу илоҳий таълимотлар доим мусулмон ёшларига саодат эшикларини очиб келмоқда. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг шахсан ўзлари ҳам ёшларни таълим тарбияси билан шуғулланганлар.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳу айтадилар; "Кичик ёшли бола эдим, Расулуллох (с.а.в)ни этакларида утириб дастурхонга қўл чўзар эдим. Расулуллох аста менга хитоб қилдилар- яқинроқ бўл, Эй, ўғилчам! Аллохни исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан таомлан" (Бухорий ва Муслим ривоятлари) Расулуллоҳ хачирларини миниб кета туриб, мени орқаларига мингаштириб олдилар. Сўнг менга қараб: Эй, йигитча дедилар. Лаббай, Эй, Аллохни элчиси-дедим
-Аллохни доим ёдингда сақла, Аллоҳ сени сақлайди (Ҳаким ривояти). Пайғамбар алайхиссалом суҳбатларида ёши улуғ саҳобалар билан бирга кичик ёшли ёш саҳобалар ҳам доим қатнашар эди. Уларни фикрларини эшитиб, уларга меҳрибон отадек ғамхўрлик қилар эдилар. Бир куни бемор холатидаги яҳудий болани кўргани бордилар. Бу зиёрат баракотидан уни қалби имон нури билан тўлди. Ислом тарихидаги машхур шайх ҳалифа Умар ибн Хаттобнинг ёшларга бўлган эътибори ҳам дикқатга сазовордир. У киши давлат кенгаши маслахатларида Абдуллох ибн Аббос каби ёш саҳобаларни чақириб уларни тинглар, фикрларини қабул қилар эди, чунки бу пайғамбарлар васиятларидан эди. Абдуллох ибн Масъуд ривоят қилган хадисда:
-Менга фойдали калималардан васият қилинг дедим. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламАллоҳга ибодат қил, унга ширк келтирма. Доим Аллоҳнинг каломи билан бирга бўл. Ҳақни қабул қил, уни келтирган киши катта ёки кичик ёшда бўлса ҳам, агар у сен ёқтирмаган киши бўлса ҳам. Ботилни рад қил, уни катта ёки кичик ёшдаги, сенга ёқимли дўстинг келтирган бўлса ҳам (Дайламий ривояти.)
Мазҳаббошимиз Имоми Аъзам, Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳу алайҳ шогирдларига жуда меҳрибонлик билан ғамхўрлик кўрсатганлар.
Кўпгина ночор холдаги болаларни моддий томондан қўллаб қувватлаганлар. Уларни орасидан Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ каби буюк мужтахид алломалар етишиб чиққан Имоми Аъзам хатто кичик болани сўзини эшитиб, ундан ибратланганлар. Бир куни лой ўйнаб ўтирган болакайни олдидан ўта туриб;
-Болакай лойга йиқилишдан сақлан дедилар.
-Хазрат йиқилишдан сақланинг, олимни йиқилиши оламни йиқилишидир деди. Имом бу сўзни доим эслар ва бир фатво чиқаришдан олдин бир ой шогирдлари даврасида муҳокама қилар эдилар.
Бугун мамлакатимиз ёшларига ҳукуматимиз шахсан юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни кўриб, қалбимиз фаҳрга тўлади. Юзлаб ўқув юртлари, мактаблар қурилиб, замонавий жихозланмоқда, махсус стипендиялар берилмоқда. Юртимизнинг келажагини буюк бўлиши учун ўз илми, ғайрати ва маҳоратини сарфлаётган келажакка умид кўзи билан қараётган кўплаб ёшларимизни кўриб Аллоҳга шукроналар келтирамиз.
Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022