Қоронғи режим
Image
Logo

ЁШЛАРИМИЗНИ ИЛМ-ФАНГА ЙЎНАЛТИРАЙЛИК!

ЁШЛАРИМИЗНИ ИЛМ-ФАНГА ЙЎНАЛТИРАЙЛИК!

    Маълумки, Ислом дини инсонларни илм олишга кенг тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишнинг ўзи ҳам Ислом илму-маърифат дини эканининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига етишиш воситаси қилди. Илмсизлик эса инсониятни тубанликка, халокатга олиб боришини билдирди. Инсонларни илм олишга ва шу орқали Парвардигорини танишга чақирди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: яъни: "Бас, (эй Мухаммад!) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг ва ўз гуноҳингиз учун хамда мўмин ва мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг! Аллоҳ сизларнинг (бу дунёдаги) кезадиган жойларингизни ҳам, (охиратда) борадиган жойларингизни ҳам билур". (Муҳаммад сураси, 19- оят).

    Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Дунёда илмдан кўра юксак даража ва мартаба йўқдир. Аллоҳ таоло айтади:  "...Аллох сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир" (Мужодала сураси, 11-оят).

   Дарҳақиқат, Aллоҳ таоло илм дини булмиш Ислом билан инсониятни жаҳолат зулматидан ҳидоят нурига олиб чиқди. Ислом дини илмни имонга тасдиқ, амалга эса йўлбошчи қилган диндир.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир мусулмон киши илм олиши фарз экани ҳақида шундай деганлар: Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам: “Ҳар бир мусулмон кишига илм талаб қилиш фарздир", дедилар». (Имом Ибн Можа ривояти).

   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам илмга тарғиб қилинган ва илм эгалари мақталган. Жумладан, бир хадисларида: яъни: "Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қилиб қол- дирганлар", деганлар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

   Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислохотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжихатлик руҳида саъю-ха- ракат килсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: яъни: "...Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатни) ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани (холатни ёмон холатга) ўзгартирмас..." (Раъд сураси, 11-оят) Илм йўлида пок ният ва ихлос билан ҳаракат қилиш бандага жаннат йулини осон килади.    

Машрабжон Қозоқов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Назар Охун” жоме
масжиди имом-хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг