ЁШЛАРИМИЗНИ ЎҚИМИШЛИК БЎЛИШИДА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК!

Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.
Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттарроқ кучайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим касб этмоқда.
Бунинг сабаби шундаки, энг кучли оммавий қирғин-қуроллари ишлаб чиқарилган. Курраи заминни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир ядровий бомбалар заҳираси мавжуд пайтда ўзаро зўравонлик ва жаҳолатга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаммамизга маълумки ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади.
Шундай экан биз ёшлар онгида ҳам она Ватанимизга бўлган муҳаббатимиз, қадимий бой тарихимизга, ота-боболаримиз каби ўз динимизга садоқат туйғуларини янада шакллантиришимиз, келажак авлодларга етказиб, керак бўлса уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтиришимиз муҳим ўрин тутади.
Токи ёшлар миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқурроқ англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шундагина жоҳил ақидапарастларнинг "Даъват”и ҳам аҳлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, бизлар учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинлик қилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқ сўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак.
Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамоллигига ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.
Бежизга Аллоҳ каломида дастлабки оятларни "Ўқи" хитоби билан бошламаганлиги ҳамамизни илимли маърифатли бўлиш билангина ҳаёт фаровон эмин-эркин яшаш ибодатларимизни тўла тўкис адо қилиш фарзандларимизни эса ақлли ҳушли маърифатли бўлишига ягона нажот воситаси илим маърифатдир. Бу жоҳиллик малҳами саводсизлик кушандаси бўлиб ҳизмат қилади.
Ҳулоса қилиб айтамизки ёшларимизни ўқимишлик маърифатли бўлишида бефарқ бўлмайлик.
Анасхон Каримов,
Наманган тумани “Муҳаммад Сиддиқ” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022