ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШЛИК ВОЖИБДИР!!

Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши, кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриши ҳам ибодатга айланади.
Таъкидлаш жоизки, айрим мутаассиб шахслар: “Йўл ҳаракати қоидалари Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам ворид бўлмаган, у ислом шариатидан ташқаридаги нарса, демак, унга амал қилмаса ҳам бўлаверади” деган ўта хатарли гапларни чиқармоқдалар ва бу фитнали сўзлари билан инсонларни азиз хаётларига жуда ҳам катта хавф туғилишига сабаб бўлмоқдалар.
Баъзи мусулмонларнинг бу каби найранг ва фитналарга учиши оқибатида бугунги кунда йўлдаги тартибсизликлар, дилхираликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши ва айниқса кўплаб инсонларни йўл транспорти ходисаси оқибатида турли тан жароҳатлар ва ўлимга олиб келувчи кўнгилсизликларга сабаб бўлишмоқда.
Ислом Конфренцияси Ташкилоти қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси, мазкур шаръий қоидаларга асосланган ҳолда, ўзининг 1414 сна Муҳаррам ойининг 17 (1993/21-27 июн) кунлари бўлиб ўтган 8 мажлисида қуйидагича қарор қилади:
Ислом шариати аҳкомларига зид бўлмаган ушбу низомларга қатъий амал қилиш шаръан вожибдир.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳам Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш борасида ўз фатвосини эълон қилган.
Унда дунёдаги аксарият фатво уюшмалари ва ислом уламолари хулосасига мувофиқ, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади дейилган.
Идоранинг Фатво ҳайъати "Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга Ислом динининг муносабати қандай", деган саволга жавоб берар экан, қуйидагиларни маълум қилган.
Муборак динимиз кўрсатмалари инсон ҳаётининг ҳамма жиҳатини ўз ичига қамраб олган. Ислом шариати инсоннинг ҳаёти ва мол-мулкини муҳофаза қилиш мақсадида одам боласини азиз ва мукаррам деб эълон қилган.
Бу хақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатимизнинг қуйидаги учта мақсадларига етишга хизмат қилади: 1. Ҳаётни сақлаш. 2. Авлодни сақлаш. 3.Мулкни сақлаш.
Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади.
Қоидани бузиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади.
Исломнинг асос қоидаларидан бири ҳисобланган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
“(Исломда) Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Байҳақий, 133-ҳадис).
Ушбу шаръий қоидага кўра, ҳайдовчи ҳам ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади. Фақат ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар – бундан мустасно дейишимиз мумкин.
Юқорида айтиб ўтганимиздек Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво идоралари ҳамда жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш – вожиб экани ҳақида хулоса берганлар.
Ха Азизлар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлик вожибдир!
Йўл ҳаракати қоидаларига ва одобига амал қилишда мусулмонлар доимо пешқадам ва ибрат бўлишлари лозим.
Наманган тумани "Отавалихон"
жоме масжиди имом хатиби
Ахмедов Муродилла
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022