Қоронғи режим
Image
Logo

Эътиқоддаги хатолар

Эътиқоддаги хатолар

ШИРКДАН САҚЛАНАЙЛИК

Бизларни Ҳидоятга, эзгуликка, яхшиликка, чорловчи Қуръони каримда, одамнинг дунёда ўз ҳаётини тўғри қуриши учун ишоратлар бор.

Аллоҳ азза ва жалла зотида ҳам, исми сифатларида ҳам ҳеч бир махлуқига ўхшамас. Бундай ўхшашликдан У Зот покдир. У исм ва сифатларида мукаммал Зотдир.

Ширк нақадар катта гуноҳлиги ва банданинг Аллоҳ таолога қилган энг катта исёни эканини қуйидаги ояти каримадан би­либ оламиз: «Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирор бир нарсанинг) шерик қили­нишини кечирмас, шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган банда­сидан кечириб юборур. Ким Аллоҳга (бирор нар­сани) шерик қилса, бас, у катта, буюк бир гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо, 48-оят).

Банданинг Аллоҳ таолога қилган улкан исёни, катта гуноҳи сифатида зикр қилинган ширк ҳақида мазкур ояти каримада унинг кечирилмас гуноҳ экани билдирилмоқда. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас.

Авваллари беморга шифо бериш, камбағалга бойлик бериш каби ҳожат талаб ишларда Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўрашар эдилар. Назр қилишдаги ширк келтириш ҳам шу жумлага киради. Чунки, Аллоҳдан ўзгага назр қилувчи, ўзига келган ёрдамга шукр қилиш мақсадида ёки бўлажак ёрдамдан умид қилиб назр атайди. Мушриклар санамларига назр атар ва ўша назр туфайли улардан мақсадларига эриштиришларини кутар эдилар. Баракот умидида уларни исмларини тиловат қилар эдилар. Аллоҳ таоло уларга намозда, «Ийяка наъбуду ва ийяка настаийн» (Фотиҳа сураси, 4), деб айтишликни вожиб қилди. Бу сажда ва ибодатда ширк келтиришдан, шунингдек, ёрдам сўрашда ширк келтиришдан қайтариш эди. 

Аллоҳ таоло: «Аллоҳ билан бирга бировга дуо қилманг!»(Жин сураси,18), деган. Чунки, дуо-ёрдам сўраш учун бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳожатларда, мусийбат ва аламларда Аллоҳдан бошқача дуо қилиш ман қилинган. 

Хозирги пайтда Аёл-қизларимиз бошларига бир мусибат тушса, фарзанд кўришмаса, оилавий можароларга дуч келишса ёки бир яхши ниятларига етиш учун Аллоҳнинг ўзидангина сўрамай дарахтларга латта боғлаб мушкулкушод мозорлардан, азайимхонлардан нажот излашади. Бу ишлари улкан гуноҳ экани, ширк амал устида бўлишларини огоҳ этишимиз керак. Ёрдамни фақатгина Аллоҳдан сўралади, Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўраш олий гуноҳ ҳисобланади. Фарзанд талабида бўлганлар, Аллоҳни ўзидангина ёрдам сўраб дуо қилишса, ва қуйидаги зикр дуони ўқишса, албатта Аллоҳ кўз қувончи фарзандларни ато этади.

“Марям” сурасида Закариё алайҳиссалом қуйидагича дуо қилганлар.

 Ва албатта, мен ортимдаги қариндошлардан хавф қилдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий ҳадя эт.

 У менга меросхўр ва Оли Яъқубга меросхўр бўлсин. Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», – деди.

Аллоҳ таъоло барчамизни ўзидангина ёрдам сўрайдиган, турли ширк амаллардан узоқда бўладиган, жаннат аҳилларидан бўлишликни насиб этсин.

Ҳадияхон Раҳмонова,
ЎМИ Наманган вилоят вакилининг
хотин қизлар масаласи бўйича ёрдамчиси,
вилоят бош отинойиси

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг