
ГЎЗАЛ ХУЛҚ - ИНСОН ЗИЙНАТИДИР
Халқимизда одоб-ахлоққа, ибо-ҳаёга катта эътибор қаратилади. Хулқи гўзал инсон ҳамиша эъзозу эҳтиромда. Бу миллий қадрият минг йиллар оша ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб кетган.
Гўзал ахлоқда барчага намуна бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини доимо ҳусни хулққа, иззат-ҳурмат, раҳм-шафқат каби гўзал одоб-ахлоқ билан зийнатланишга чақирганлар.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қурони каримда: «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!» (Қалам сураси, 4-оят), деб марҳамат қилган. Шу сабабли ҳар бир мусулмон одоб-ахлоқни Пайғамбаримиздан ўрнак олмоғи лозим. Кишининг имони қандайлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг хулқига боқинг.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир” (Имом Термизий ривояти), деганлар.
Гўзал хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Чунки унинг эгасидан доимо яхшилик кутилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни жаннатга киришига кўпроқ сабаб бўладиган нарса ҳақида сўралдилар. Шунда у зот: “Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқли бўлиш”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти).
Инсон чиройли хулқи сабабли охиратда улуғ даражаларга эришиши ҳадиси шарифларда зикр қилинади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Албатта, банда чиройли хулқи сабабли охратда улуғ даражаларга эришади. Чиройли хулқ худди сув музни эритгани каби гуноҳхларни йўқотади. Ёмон хулқ эса, худди сирка асални бузгани каби амални бузади”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Хулоса шуки, инсон чиройли хулқларга одатланиши ва ёмонларини тарк этиши динимиз кўрсатмасидир. Чиройли хулқ инсонни дунё ва охиратдаги мартабасини баланд, ризқини кенг қилади. Ёмон хулқ эса икки дунёда хорлик ва надоматга сабаб бўлади.
Лутфиддин Абдураҳмонов,
Чуст туман “Булоқли” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022