Қоронғи режим
Image
Logo

Ҳушмуомала муҳаббатга сабабдир

Ҳушмуомала муҳаббатга сабабдир

    Инсоний муносабатларга назар ташлайдиган бўлсак чиройли муомала инсонлар орасидаги бир-бирига нисбатан муҳаббатни зиёда бўлишга ва адоватларнинг барҳам топишига туртки бўлаётганининг гувоҳи бўламиз. Ўзларида барча гўзал аҳлоқларни аъло даражада мужассам қилиб умматларига ибрат намуна бўлган зот ҳазрат Маҳаммад соллаллоҳу алайҳи валлам ҳар бир кишига унинг жинси ирқи ижтимоий келиб чиқиши ва эгаллаб турган мавқеидан қатъи назар ўзига хос тарзда ўта гўзал муомала қилганларидан улзот билан ҳам суҳбат бўлган киши: “Энг яхши кўрган кишилари мен бўлсам керак”-, деб ўйлаб қолар эди. Муборак оғизларидан бемани бефойда фаҳш сўзлар чиқмаган. Умматларининг ҳам гўзал ахлоқли хуш муомала булишга чақирар эдилар.

       Албатта нафақат ўзимиз ёқтирган кишиларга балки биз билан зиддиятда бўлганларга ҳам яхши муносабатда бўлишимиз орадаги ноқулайликларнинг бартараф этилишига сабабчидир

       “Очиқ юзли гўзал ахлоқли бор киши бир ховли сотиб олади. Ён қўшниси эса унга нисбатан асоссиз адоват қилар орада жанжал чиқариш учун ҳар куни унинг эшиги олдига ювинди тўла пақирни қўйиб қўяр эди. Лекин оқ кўнгил ҳуш муомала киши эса бу холатдан ҳафа бўлсада зиддиятга бормас аксинча орани ислоҳ қилиш йўлларини изларди. Шундай кунларнинг бирида яхши кайфият билан кўчага чиқиб кетаётиб эшиги олдида одатдагидек ювинди тўла пақирни кўриб ажойиб фикрга келади. Кайфиятини туширмаган ҳолда пақирни ювиндидан бўшатиб чиройли қилиб ювади ва ховлисида ғарқ пашиб ётган қандил олмалар билан тўлдиради ва қўшнисиникига йўл олади. Юзида табассум билан қўшнисини чақиради. Ғаразгуй қўшниси эса: “Энди сабри тугаяпти мен билан жанжаллашгани чиққан бўлса керак”-, деб қўшнисига пешвоз чиқади-ю, унинг юзидаги табассум ва қўлидаги олма тўла пақирни кўриб лом-лим дея олмай қолади. Шундан кейин орадаги зиддият барҳам топади.

     Ҳозирги кунда баъзи бир савдо соҳасида ишлаётганлар ҳар бир мижозига алоҳида ўзига хос чиройли муомалада бўладилар. Бу нарса мижозларининг кўпайишига ва даромадларининг ортишига сабаб бўлмоқда. Бизлар ҳам бир-биримизга гўзал муомалада бўлсак ҳатто очиқ чеҳра билан қарасак ҳам бу ишлар нафақат ўзаро муҳаббатимизни зиёдалаштиради балки номаи аъмолимизга савоб бўлиб ёзилади. Бу савобнинг қай даражада эканини эса Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи валлам бизга шундай билдирадилар:”Бир кишининг ўз биродарига шавқ билан меҳр-муҳаббат билан назар қилмоғи менинг ушбу масжидимда бир йил ибодат қилиб ўтирмоғидан кўра яхшироқдир”.

    Кўришган кишисига меҳр билан чиройли назар ташлаган кишига шунча савоб берилса ҳуш муомала қилганга қанча савоб бўлишини бир тасаввур қилиб кўрайлик. Баъзи бир одамлар ибодат савоб ёзиладиган амал деганда фақатгина намоз, рўъза, закот, ҳажни тушунадилар тўғри булар ислом фарзлари буюк ибодатлар. Лекин савоб топиш имконимиз шулар билан чегараланиб қолмайди. Агар ниятимизни тўғрилаб яхшиликни кўзлайдиган бўлсак ҳар бир айтган яхши сўзимиз босган қадамимиз касбу коримиз ҳуш муомаламиз учун ҳам номаи аъмолимизга ҳасанотлар битилажак.

  Абдурашид Ғозибоев
 Уйчи тумани “Маҳшад Мозор”жоме
 масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг