Қоронғи режим
Image
Logo

ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ФАРЗ

ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШ ФАРЗ

Динимиз исломдаги амалларнинг энг яхшиси ҳам, энг афзал ибодат ҳам илмдир, деб қарайди.

Аллоҳ таоло “Зумар сураси, 9-оятида ”  шундай марҳамат қилади:

Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўлурми? Фақатгина ақл эгаларигина эслатма олурлар” (Зумар сураси, 9-оят).

 Ушбу оят илм аҳлларини мақташга далолат қилади. Шу билан бирга, тирик билан ўлик, кўзи очиқ билан кўзи ожизнинг фарқи бўлганидек, олим билан жоҳил баробар бўлмаслиги эслатилмоқда.

Илм талаб қилиш ҳақидан ҳадиси шарифларда жуда кўп тарғиблар қилинган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деб марҳамат қилганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Сулаймон алайҳиссаломга ё илмни, ёки мол-дунёни танлаш ихтиёри берилди. Шунда у зотилмнитанладилар. Кейин у кишига мол-мулкҳаматоэтилди”.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар. Илм олимларнинг вафоти туфайли кўтарилади. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар (қиёмат кунида) олимларга берилган каромат-даражаларни кўриб: “Кошки бизни ҳам Аллоҳ олим қилиб тирилтирса», деб орзу қиладилар. Зеро, ҳеч ким олим бўлиб туғилмайди. Илм ўрганиш таълим олиш билан эгалланади”.

Олимлардан бири айтади: “Илмни бой берган киши нимага эришдию, илмга етишган киши нимани йўқотди?!”.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни бу дунёда  илмга эришиб ҳар икки дунёда саодатманд бўлишни муяссар айласин!

Баҳодиржон МИРФАЙЗИЕВ,
Косонсой тумани “Содод” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг