Қоронғи режим
Image
Logo

КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШ ЯХШИЛИГИ

КАСБ-ҲУНАР ЎРГАНИШ  ЯХШИЛИГИ

Юртимиз тарихида илм ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш қадим замонлардан бери алоҳида ўрин тутиб келади. Ота боболармиз илмли, ўз касб-ҳунарига эга бўлган ишбилармон ва тадбиркор инсонларни қадрлаганлар.

Қуръони кaримда: “Инсон ер юзини обод қилиш, ерда яхшилик ўрнатиш учун яратилган” - дейилади. Шу ўринда соҳибқирон Амир Темур бобомиз: “Азми қатъий, тадбиркор ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан афзал” деганлар. Ризқ рўзни ҳалол йўллар орқали талаб қилиш касб ҳисобланади. Инсон ўзи, оиласини ҳалол ризқ-рўз билан таъминлаши ва бу йўлда керак бўлса машаққат тортиши савобли амаллардандир.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Аллоҳга тақво қилинглар, ризқни исташда ҳаддан ошманглар. Ризқни кеч қолиши сизни гуноҳга бошламасин” деганлар.

Ақоиди Насафия китобида: “Ҳар бир инсон ўз ризқини тўла олади. Бирор инсон ўз ризқини емади ёки унинг ризқини бирор киши еб қўйди деб тасаввур қилинмайди” дейилган. Демак ҳар бир инсон ўз ризқини тўла олиши муқаррар экан шу ризқини ҳалол касб билан топиши зарур. Бирор киши касбу корда ёки савдода ёлғон ишлатса ўша ишидан барака кўтарилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: Ёлғон қасам ичиш савдо молини ўтказади, лекин баракани кетказади деганлар.

Саҳобийларни улуғларидан Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб ё Расулаллоҳ мени дуоси қабул бўладиган кишилардан бўлишим учун дуо қилсангиз деганларида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Анас касбингни пок тут. Чунки бир одам оғзига бир луқма харом солса ўша кишини қирқ кун дуоси қабул бўлмайди дедилар.

Баъзи кишилар ризқни Худо берса ишлаб нима қиламиз,

Аллоҳга таваккал қиламиз дейишади. Йуқ бу нотўғри эътиқод, чунки ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида кетаётганларида бир гурух ишламасдан бекор ўтирган одамларга дуч келдилар ва улардан сизлар кимсизлар нима учун ишламасдан кўчада бекор юрибсизлар деганларида. Улар биз таваккул қилгувчилармиз деб жавоб бердилар. Шунда хазрат Умар розияллоҳу анҳу: Йуқ сизлар текинхўрсизлар, таваккул қилгувчилар аввал донни ерга сепиб, кейин Аллоҳга таваккул қиладилар деб жавоб бердилар.

Ёшликда илм, касб-хунар эгалламаслик ҳаётда бошқаларга ҳасад билан қарашга, таъмагирликка ва хорликка олиб боради.

Хозирги ёшларимиз учун илм олиш ва касб-ҳунар эгаллашлари учун ҳамма шароитлар муҳайё.

Дунёга ўзларининг бой илму меъросини қолдирган аждодларимиз албатта бирор касбу-ҳунарни мукаммал эгаллашган ва шу орқали тамаъгирликдан,бировни кўлига қараб қолишдан тийилишган ва ҳалол рўзғор тебратишган.

Улардан Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг “Дил ба ёру даст ба кор” (қўлинг меҳнатда бўлсин, қалбинг Аллоҳда) шиорига мувофиқ иш тутишган.

Ибодат деганда баъзи кишилар намоз, рўза, ҳаж каби арконларни тушинишади. Бундан ташқари бир киши аҳли оиласини, фарзандларини боқиш учун ҳалол меҳнат қилиб юрибдими мана шу ҳам ибодат ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчаларимиз ва хусусан келажак авлодларимизни ўз касб ҳунарини мукаммал эгаллаган, етук кишилардан бўлишимизни насиб этсин.

Кенжабек Солиев,
Чуст тумани “Ғойиб эронлар” жоме
  масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг