
КАСБ-ҲУНАРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ УЛАМОЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ
Касб қилиш инсон ҳаётидаги доимий ва зарурий амал бўлгани учун Қуръони каримда, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ва шариат аҳкомларида бу амалга катта аҳамият берилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло ҳар бир касби бўлган кишини яхши кўради, ўзи соғ-саломат бўлиб, ё охиратиниинг иши билан, ё дунё иши билан шуғулланмайдиган кишини ёмон кўради”.
Абу Лайс Самарқандий айтади: “Ким касби ҳалол бўлишини истаса,беш нарсани маҳкам тутсин:
- Касб туфайли Аллоҳ таолонинг фарзларидан бирортасини ортга сурмасин ва уларда нуқсонга йўл қўймасин.
- Касб туфайли Аллоҳ талонинг махлуқот ларидан бирортасига озор бермасин.
- Касбида мол жамлаш ва кўпайтириш эмас, ўзи ва аҳли- аёлининг иффатини сақлашни ният қилсин.
- Касб қиламан дебўзини ортиқча қийнаб юбормасиню
- Ризқини Аллоҳ таолодан деб билсин, касбдан деб эмас, касб- сабаб, холос”.
Ҳакимларнинг биридан: “Касбларнинг яхшиси нимса?”деб сўрашди. У киши шундай жавоб қилди:”Дунё касбларинг яхшиси эҳтиёжини қондириш учун ҳаллодан талаб қилингани, унинг билан ибодат ҳозирлиги ва ортиқчаси қиёмат кунига захира қилиб қўйилгани. Охират касбларининг яхшиси эса , амал қилинган илмни тарқатиш,солиҳ амал қилиш ва яхши одатни жорий этиш”.
Азизов Қодирхон,
Косонсой туман “Аълохон махдум” жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022