Қоронғи режим
Image
Logo

Кўз қувончи улуғ неъмат

Кўз қувончи улуғ неъмат

Фурқон сураси 74-ояти мазмуни бундай: "Улар: Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил", дейдиганлардир".

Зурриёт кишининг насли, фарзанди маъносидадир. Ота-она улғайган фарзандини, неча ёшга кирса ҳам, қанақанги амал курсисида ўтирса ҳам боладай кўради, унга қайғуради ва мехрибонлик қилади. Доимо фарзандининг камолини кўриб кўзи қувонишини хоҳлайди.

Инсон яхши сўзни эшитиб қувонади, яхши хиддан, ширин овқатдан шодланади. Аммо кўриб қувониш, айниқса фарзандини муваффақиятини, одобини, соғлигини кўриб қувониш бўлса, уни таърифлаб бўлмайди. Қалбимиз қўри, умримиз маъноси, келажагимиз, ҳаётимиз давомчиси, борлиғимиз Аллоҳ таоло берган фарзандларимиздир...

Ота-онасининг кўз қувончи эканини билган фарзанд, уларнинг кўзларини қувонтиришга ҳаракат қилади, дуоларини олади!...

Фарзанд билса, ота-онаси ҳам унинг кўз қувончидир, қалбидаги меҳр булоғи ота-онасидир. Ақилли фарзанд ўз камолини ва муваффақиятини аввало ота-онасига кўрсатади, уларни севинтиради...

Ҳар бир ота-она фарзандига мана шу туйғуларини сингдирса, ҳар бир қадамида уни қўллаб қувватлаб турса, фарзанди уларга меҳрсиз бўлмайди.

Аллоҳ таоло барчамизнинг кўзларимиз қувончларини кўпайтирсин.

 

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани "Умарбой ҳожи" жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг