МУЛОЙИМЛИК МЎМИННИНГ ЗИЙНАТИ

Абу Дардо (разияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мулойимликдан насибасини олса, яҳшиликдан ҳам насиба олади. Ким мулойимликдаги насибасидан маҳрум бўлса, яҳшиликдаги насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат кунидаги мезонда энг оғир келадиган нарса-ҳусни хулқдир. Аллоҳ таоло аҳлоқсиз ва уятсизни ёмон кўради”, дедилар” (Имоми Буҳорий).
Шарҳ. Ҳалимлик, чиройлий хулқ ҳар бир кишининг зийнатидир. Ҳадис матнидаги биз “мулойимлик” деб ўгирган “рафиқ” сўзи муомалада, амалда, ўзаро муносабатларда,дағалликдан йироқ бўлишни англатади.
Ҳақиқатдан юмшоқ муомалали киши барча ишларда яҳши натижаларга эришади, Аллоҳ таоло унинг ишлариги ҳайр ва барака беради. Қўполлик, дағаллик эса оилавий низоларга,ўзаро келишмовчиликка, жанжалларга сабаб бўлади.
Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида: оилада, кўчада ишда, бозорда ҳалимлик, юмшоқлик билан муомала қилсак, ўзаро ҳамжиҳатлик ортади, оилада тинчлик-тотувлик, рўзғорда барака бўлади. Барчанинг кайфияти чоғ бўлиб, ишлари бароридан келади.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳалимлик, юмшоқликда энг юксак намунадирлар. Бунга қуйдаги хадисни келтириш етарли далил бўлади: Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам масжидда саҳобалар билан суҳбат қуриб ўтирганларида бир аъробий ўрнидан туриб , бурчакка бориб, пешоб қила бошлади. Бу ҳолдан саҳобийлар ғазабланиб, аъробийни жазолашга чоғландилар. Шунда Расуллулоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Тўҳтанглар, аъробийни менинг олдимга чақириглар, пешоб қилган жойини бир идиш сув билан ювиб юборинглар, албатта, сизлар осонлаштирувчи қилиб юборилдингизлар, қийинлаштирувчи қилиб эмас”, дедилар.
Биз мусулмонлар дунёда ва оҳиратда ҳам мукаррам бўлишимиз учун гўзал ҳулқли бўлишимиз лозим. Расуллуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларни жаннатга энг кўп киритадиган нарса тақво ва гўзал ҳулқдир”, деганлар (Термизий ва хоким ривояти).
Қуръони каримда бир неча оятларда мулойимликка, юмшоқ муомалага тарғиб қилинган. Оли имрон сурасининг 159-оятида бундай дейилади:
“Аллоҳнинг раҳмати сабаб (Сиз, эй Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (Улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар...”
Шу ўринда айтиш жоизки, алданиб, ёт оқимларга қўшилиб қолаётган ёшларимиз билиб қўйишлари лозимки, комил мусулмон бўлишга, у оқимларнинг асосий ҳусусияти бўлган дағаллик, қўполлик, шавқатсизлик билан эмас, балки юксак аҳлоқи билан, гўзал ҳулқли Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлиш, у зотнинг суннатларига амал қилиш билан эришилади.
НазиржонҚўчқаров,
Наманган туман "Умарбой ҳожи" жоме
масжид имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022