Неъматларга шукроналик.

Аллоҳ таоло неъматларига шукр айтувчиларни албатта мукофотлаши ва уларга улуғ ажру савоблар беришини ҳам кафолатлагандир. У зот айтди:
“... Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз”.
“Ниҳоя” китобида шундай нақл қилинади: “Банда киши томонидан қилинган яхшилик учун унга ташаккур айтмаса, Аллоҳ таоло неъматларига қилган шукрини асло қабул қилмайди”.
Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.
Бугун кўп дўстларимизни ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл - оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинларда қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар.
Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарами-ижара ёки олисда Ватангадо бўлиб юрганларни кўрсинлар.
“Маркабим эски” деётганлар маркаби йўқларга, “Мен маркабсиз юрибман” деганлар эса оёғи йўқларга назар солиб, қандай неъматлар ичра юрганларини ҳис қилсинлар. Шундай юртда тинч-омон тонг оттираётганликларига шукр қилсинлар, зеро, эътибор бериб қарасангиз, бугун ўзга юртлар бошида қора булутлар санғиб юрганига, улар тинчликни бутунлай йўқолганига гувоҳ бўласиз.
Неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат – иймон, илм неъматларидир.Аллоҳ бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила енгилликни ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин.
Қаранг, Юртимиз тинч. Ўқишга, ишга кетаётган одамнинг ота-онаси нима дейди? «Болам, яхши ўқиб келгин», «Ўғлим, ишинг бароридан келсин» ёки «Яхши бориб келгин» дейишади.
Бугун бошида уруш кечаётган диёрлардаги ота-оналар эса “Болам, дийдор қиёматга қолмаган бўлса, кўришамиз” деб фарзандларини кузатишади.
Акбарали Юсуфжонов,
Учқўрғон туман “Саидхон эшон” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022