Қоронғи режим
Image
Logo

Ўқишдан тўхтаб қолманг!

Ўқишдан тўхтаб қолманг!

Ахоли ўртасида телевизор кўриш даражаси 95 фоизни, китоб ўқиш даражаси бор йўғи 4,5 фоизни ташкил этар экан. Бу ачинарли холдир. Ваҳоланки ўқиш билим олишнинг энг муҳим воситаларидан бири хисобланади.

Чунки ўқиш орқали Парвардигорини, хаётини, борлиқни, нарсаларни танийди.

Ўқиш кишини тўғриликка, гўзал ахлоққа бошлайди. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг биринчи нозил бўлган оятида илм олиш буюрилган: "(Эй Мухаммад, бутун борлиқни) яратган Зот Роббингиз номи билан ўқинг!  У инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг!  Роббингиз карамли Зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни) ўргатган Зотдир. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди"  (Алақ, 1-5)

Китоб энг яхши ўртоқдир. Шундай экан, китобни танлашга жиддий эътибор бериш керак. Дуч келганини эмас, саралаб ўқиш керак. Ўқиган китобимиз фикирлашимизни, дунё қарашимизни ижобий томонга ўзгартириши, муаммоларимизга ечим топиши, ҳаётимизни тўғри ўзанга солиши лозим.

Китоб ҳаёт демакдир. Ҳаётни тушунишга, яралишимиз боисини англашга ўқиш билан етишилади.

Ўқиш билан икки дунё саодатига етишилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мени Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган янги илм ўрганмаган кунимда мен учун хайр йўқдир", деб марҳамат қилганлар  (ихёу улумиддин)

Биз эса... тан олайлик, кўпчилигимиз охирги марта қачон битта китобни бошдан оёқ ўқиб тугатганимиз эсимиздан чиқиб кетган!

Бугун кўпчилликда тахлил қилиш қобиляти кам. Натжада, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ким нима деса, лаққа тушиш холатлари кўпайган. Бунга ҳам айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир.

Унутмайлик, ўқиш мактабни тамомлаш билан тугаб қолмайди., у бутун умр давом этиши керак бўлган амалдир.

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой хожи” жоме
масжид имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг