Қоронғи режим
Image
Logo
ОТА-ОНАГА ЭҲТИРОМ ВОЖИБ.

ОТА-ОНАГА ЭҲТИРОМ ВОЖИБ.

 Уламоларимиз ота-онага яхшилик қилиш борасида фарзандларга қуйидаги нарсаларга амал қилишни тавсия этадилар:


 Ота – онага берган неъматлари учун Аллоҳ таолога шукр қилиш.


Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат этади:

  “Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. 

Аҳқоф сураси 15-оят

Аллоҳ инсонларга ақл бериши билан бирга уларга кўпроқ мажбурият юклаган. Шу мажбуриятлардан бири ота-она учун яхшилик қилишдир. Аллоҳга ибодат қилиш қанчалик муҳим бўлса,ота-онага итоат этиш, уларга яхшилик қилиш ҳам шунчалик муҳимдир. Қурони каримнинг бир қанча оятларида Аллоҳга ибодат қилинг жумласидан сўнг Ота-онага яхшилик қилинг, деб марҳамат қилиши Исломда ота-онага берилган энг катта эьтибордир.

 Ота-онани рози қилиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳим нарса ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир.  Аллоҳнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир”, дедилар.

Роббимиз бизларни яратиб,турли ноз неьматларни иньом этгани учун ибодатга лойиқлиги сингари, ота-онамиз дунёга келишимиз,ўсиб улғайишимизга сабаб бўлганликлари учун ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ бўлган зотлардир.

Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол. Ота-онангга яхшилик қилишлигинг, хоҳ улар мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлишсин, бу Аллоҳ розилигининг калитидир ва охиратингни нажотидир.

                      

                          Мансурхон Тўхтахўжаев,
  Косонсой туман “Мулла Отавой Охун” жоме
 масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг