Қоронғи режим
Image
Logo

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам қарз ҳам фарз

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам қарз ҳам фарз

Ҳар бир инсонга ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота-онага яхшилик қилиш, бу ҳеч қачон уларга қарши чиқмаслик, итоатларидан бўйин товламасликдир.  Кўпчилик  одамлар  ота-онасига яхшилик  фақат  ўзларига  ёқадиган  ишларда  ва хоҳишларига  мувофиқ  келган  ўринларда,  деб ҳисоблайди.  Ҳақиқат  эса  тамомила  бунинг  аксидир.

Яхшилик  уларнинг  ҳавои  хоҳишларига  хилоф нарсаларда бўлади. Агар уларнинг ҳавои майлларига тўғри  келадиган  нарсада  бўлганида  эди,  у  яхшилик деб  номланмасди.  Аллоҳ  таоло  ота-онага  яхшилик қилиш  ва  уларнинг  ҳурматларини  жойига  қўйишга ундади: «Улар  учун,  меҳрибонлик  билан,  хорлик қанотини  паст  тут-ҳокисор  бўл  ва:  «Раббим, мени(улар) гўдаклик  чоғимда  тарбиялаб ўстирганларидек  Сен  ҳам  уларга  раҳм-шафқат қилгин» деб (ҳақларига дуо қил)!» Исро сураси 24-оят.

Азиз биродарларим! Ота-оналаримизни  хизматларини  қилишда,  уларнинг розиликларига  етишишда  сусткашлик  қилмайлик! Балки қуш каби учайлик! Хизматларини қилайлик ва улар ҳаққига  раҳмат  ва  мағфират  тилаб  дуолар  қилайлик!

Шунда ҳам ота-оналаримизнинг ҳақларини тўлиқ адо эта олмаймиз. Лекин Аллоҳ озига қарамай, савоб бериб, унга  барака  ато  этади.

 Ота-онага  яхшилик  қилишга Буюк  Аллоҳ  азза  ва  жалла  тарафидан  чақириқ бўлишига  қарамасдан,  биз  қадриятларнинг  тартиби бузилганини  кўрамиз.  Гоҳо  биз  ошна-оғайниларини ота-онасидан  муқаддам  қўядиган  кимсаларни учратамиз. Баъзилар ота-онага яхшилик қилиш каби фазилати  улуғ  амалларни  тарк  этиб,  арзимас амалларни  қиладилар.  Баъзи  кишилар  ота-онаси қариб қолганида олдиларидан кетиб қолади ёки ота-онасини  узоқ-узоқ  вақтда  бир  зиёрат  қилади. Кўпинча  ота-онасига  бақиради  ёки  қўпол  муомала қилади. Айримлар кўча-кўйда динсизларга хушомад қилади-ю, уйида кекса ота-онасига айтгани бир оғиз илиқ  сўз  тополмайди.  Гўё  душмани  билан урушаётгандек  муомалада  бўлади.  Аллоҳ  уларни ислоҳ қилсин!

Огоҳ бўлайликки, ўз тарихимизни ўзимиз ёзамиз. Уни ўқигувчилар эса ўз фарзандларимиз бўлади. Буни қайтар дунё дейдилар.

Муродшоев Абдулвоси,
                           Янгиқўрғон тумани  “Қаюм ота” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг