ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ, ЎЗАРО ҲАМЖИҲАТЛИК

Аллоҳ таало “Ҳужурот” сурасида инсонлар бир-бирларини танишликлари учун турли миллат ва тиллар эгаси килиб яратган эканлигини эслатиб ўтади. Зеро умуминсон жамоаси ўртасидаги фарқлашлик ва ажратишлик ҳам шунга мувофиқдир. Кишилик жамиятининг асоси қўшниларнинг улкан йиғиндисидан ташкил топган ҳисобланади.
Она халкимизнинг энг машҳур мақолларидан бири "Қўшнинг тинч сен тинч" деб бежизга айтилмаган. Шариатимиз Ислом динининг кўрсатмаларидан бири бўлмиш қўшничилик ҳақларига алоҳида урғу берилган бўлиб, Нисо сурасининг 36-оятида қўшнининг ҳаққини адо этишликка тарғиб бордир.
Буюк бобокалонимиз Имом Бухорий хазратлари Одоблар хазинаси асарининг 57-бобида Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб уйлаб қолдим",дедилар".
Бошқа ҳадиси шарифда эса Умар розийаллоҳу анҳудан Набий соллоллоху алайхи васалламнинг "Қиёмат куни кўпчилик қўшнининг бўйнига осилиб олиб:"Раббим! Бу қўшним менинг юзимга эшигини ёпди ва яхшилигини ман килди",дейди", деганларини эшитганман.
Ушбу хадиси шарифлардан кўриниб турибдики,қўшнига доим меҳр-оқибат кўрсатиш зарурлиги ҳамда қўшни ҳаққи қиёматда савол-жавоб қилинадиган ҳақларданлиги очиҳ-равшан кўриниб турибди.
Айникса улуғ айём кунларда уларнинг ҳолидан хабар олишлик ҳам Шараф, хам бурчдир. Яратган эгам барчамизни оқибатимизни хайрли қилсин!
Акбарали ЮСУФЖАНОВ,
Учқўрғон тумани бош имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022