РИЁ ВА УНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб касалликларидан бири бу риёдир. “Риё” сўзи “кўз билан кўриш”, “назар солиш” ва “одамлар кўрсин” маъноларини англатади. Охирги маъно риё учун хосдир. Ибн Жарир Асқалоний риёни қуйдагича таърифлайди: “Риё одамлар кўриб, эгасини мақташлари учун ибодатни зоҳир қилишдир. Таҳонавий риёни бундай таърифлайди: “Риё яхшиликни бошқалар кўрсин учун қилишдир. Унда холис ният ва ихлос бўлмайди. Бу ҳасталикни номи риё ўз амали ила холисона Аллоҳ таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учрашини баён қилувчи очиқ ойдин далиллар келган. Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас деган. (Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолишлик ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти. Бу билан мусулмонлар ҳиссида бу ишнинг нақадар ёмон иш эканлигини жонли тасвир қилинмоқда.)
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло: “ Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга Қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин ! ” деган. Бу оятда Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган митакаббир ва фахрланувчи кимсаларнинг баъзи сифатларини зикр қилмоқда. Улар, аслида, бахл бўлиб молни яхшиликка сарфлашдан қочадилар. Аммо, борди – ю сарфласа ҳам, ояти каримада келганидек, кишилар кўрсин учун, риёкорлоик ила сарфлайдилар. “ Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар.” Демак, бахл бўлиш ҳам Алоҳ таолога ёқмайди. Риёкорона нафақа бериш ҳам Аллоҳ таолога ёқмайди. Чунки риёкорнинг мол сарфлашдан кўзлаган мақсади одамлар кўрсин ва эшитсин, гап қилсин, мақтасин дейишдир. Аллоҳ учун, унинг ризологи учун эмасдур. Билгинки, Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам умматлари учун энг кўрккан нарсалари риё ва унинг маъносидаги нарсалар бўлган. Бунга у зотнинг куйидаги хадислари яккол мисолдир. "Мен сизлар учун энг қўркадиган нарса бу кичик ширкдир",- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. "Кичик ширк нимадир?"- деб сўрашди саҳобалар. Шунда у зот: "У риёдир",- дедилар.
Пайзуллаев Шарифжон,
Наманган шаҳар “Хомиддин қори” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022