Қоронғи режим
Image
Logo

Тўғри сўз бўлиш-мусулмонннинг шиори

Тўғри сўз бўлиш-мусулмонннинг шиори

Тўғрилик - сўзларимизда, ишларимизда ва ҳаракатларимизда яхши бўлмоқ демакдир. Беш вақт намоз ўқиганда, жаноби Ҳақдан тўғриликни сўраймиз ва: "Бизларни ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш - тўғри йўлга йўллагайсан", - деб дуо қиламиз. ("Фотиҳа" сураси, 6-7 оятлар.)

Тўғри  одам  ёлғон  сўзламайди,  биронта  кишини  алдамайди,  ҳийла  қилмайди.  Ўзини обрўсизлантирувчи  ҳаракатлар  қилмаганиучун  одамлар  орасида  шарафли  ва  эътиборли бўлади, ҳамма томонидан севилади, хотирланади.

Тўғриликни Аллоҳ мусулмонларга фарз қилган. Кўпгина оят ва ҳадисларда тўғриликнинг аҳамияти  таъкидланган.  Жаноби  Ҳақ  Қуръонда:  "Эй  мўминлар,  Аллоҳдан  қўрқингиз  ва имонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз", -деб таъкидлаган ("Тавба" сураси, 119-оят).

Мусулмон сўзлаганда уч нарсага диққат қилади:

- тўғри сўзлайди;

- ваъда берса, ваъдасида туради;

- қўлидан келмайдиган масалаларда ваъда бермайди.

Пайғамбаримиз  тўғриликка  катта  аҳамият  берар  ва  мусулмонларни  ҳам  самимийликка даъват қилардилар. Бир куни бир араб келиб пайғамбаримизга шундай деди: "Эй Аллоҳнинг элчиси, мен нодон бир одамман. Менга динда фойдаси бўлган бир сўз ўргатасизми?" Шунда пайғамбаримиз жавоб бердилар: "Аллоҳга ишон ва ҳар ишингда тўғри бўл".

Ҳар  бир  пайғамбарда  беш  сифат  бўлади.  Булардан  бири  садоқат,  яъни  тўғриликдир. Шунинг  учун  айтилганки: "Тўғрилик  пайғамбар  сифатидир". 

Тўғриларни  Аллоҳ  ҳам,  одамлар ҳам  ардоқлайди.  Ёлғончиларни,  алдамчиларни  Аллоҳ  ҳам,  одамлар  ҳам  ёқтирмайди.

Ёлғончилик  барча  динларда  ҳаром  саналади.  Қуръонда  Аллоҳ:  "Эй  мўминлар,  Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар", - деб марҳамат қилган ("Аҳзоб" сураси, 70-оят).

Муродшоев Абдулвоси,
                   Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
 масжиди ноиб имоми

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг