Қоронғи режим
Image
Logo

Учта лаънатланувчидан бўлиб қолманг!

Учта лаънатланувчидан бўлиб қолманг!

Ҳозирги кунда аксар инсонлар  уйларидаги  нажосат сувлари кўча томонга қараб оқизишади, чиқиндиларини кўчаларга чиқазиб ташлашади. Баъзи ҳолатда инсонни ўйлантириб қўядики, нима учун одамлар уйидаги ҳар хил чиқиндиларни  кўчага ташлашади? Нима бирор чуқур қазиб ўшанга солса бўлмайдими? Ёки исломий одобларни  шундай ўрганганми?.  Бизларга ёшлигимизда  ота-боболаримизни чиройли ўгитлари ўргатилганки;  “Ўғлим, мағзавани ташқарига тўкма, одам босса оёғи оғрийди. Овқатдан қолган қолдиқ оёғости бўлмасин, одам камбағал бўлади.”, ва ҳоказо... деб бизларга доимо қулоғимизга қуйиб келганлар. Яъни Ислом динимизнинг одоб ахлоқларини, пайғамбаримизни ҳадиси шарифларига амал қилишни шу тарзда  уқтирганлар. Олдин аҳли мусулмонларимиз ўзларини чиқиндиларини кўчага ҳозирги кунимизда қопга солиб йўл бетига ёки кўчага ташлаб кетаётгандек чиқариб ташламаганлар. Бундай қилишни ўзларига ор билганлар.  Ёки шу ишни қилаётган инсонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни ҳаётларини ўқимаганларми?  Агар ўқимаган бўлсалар марҳамат Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам  айтадилар: “Учта лаънатланувчидан – сув бошига, йўлга ва сояга қазои ҳожат қилишдан сақланинглар”.  Демакки инсон нажосатни кўчага, йўл бетига ташлайдиган бўлса инсоният лаънатига қолишликга сабабчи бўларкан. Бу ишларни ким қилади деса, албатта ота онасидан яхши тарбия олмаган инсон қилади.

Аслини олганда ислом моҳияти мусулмонларни ҳам иймонан, ҳам жисман ва шу билан бирга атроф ўзи яшаш ҳудудини покиза сақлашликга  буюради. Ҳадиси шарифда;  “ Албатта, Аллоҳ таоло яхшидир – яхшиликни севади, покдир – покликни севади, саховатлидир – саховатни севади, сахийдир – сахийликни севади. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг!” деб марҳамат қилинган. Бошқа бир ҳадисда эса кўчадаги инсонларга азият берадиган азиятни олиб ташлаш эса иймонни ярмига тенглаштирилган.

Демак инсон атроф муҳитни пок сақлашлиги ибодатни савобига эга бўлишига сабабчи бўларкан.

                                                                            Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг