
ЁШЛАРГА КЕЛАЖАК ИСТАБ...
Муҳтарам Юртбошимиз 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан мамлакат ёшларига йўллаган байрам табрикларида: “Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради”, деб уларни муносиб хизматларини эътироф этдилар. Бу ёшларга бўлган ишонч, ёшларга бўлган эътибор. Албатта, бу эътибор бежиз қилинмаяпти. Сабаби, янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири беқиёс бўлиши шарт. Шу боис ҳам юртимизда “ёшлар келажагимиз” деб барча ўринларда уларга том маънода эътибор қаратилмоқда. Бу албатта, юртимизни ривожланишида ўз самарасини кўрсатажак.
Муқаддас динимизда ҳам ёшларга алоҳида эътибор қаратилган. Ёшликни ғанимат билиш ва ушбу фурсатдан унумли фойдаланиш таъкидланган.
Асри саодат даврида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратганлар. Уларга етарли имконият яратиб берганлар. Олиб бораётган фаолиятини қўллаб-қувватлаганлар. Жумладан, ўша куннинг фаол ёшларидан бўлган ҳазрати Али, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Самура ибн Жундуб, Зайд ибн Собит, Анас ибн Молик, Усома розияллоҳу анҳум кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларга қилган эътиборларига назар солганимизда кўз олдимизда келажак авлодга ишонч билдирганларини гувоҳи бўламиз.
Хусусан, ёш авлод вакили бўлган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назарлари тушганда: “Бу бола истеъдодли экан, сурёний тилини ўрганса, менга котиблик қиларди”, дедилар.
Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинди. Бу эса, фақат ёшлар куни эмас, балки йил давомида ёшларни қувончига мадад, келажагига таянч бўлишини кўзда тутилган ажойиб йил бўлганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга ҳавас қилса арзийди. Интернет орқали жаҳонга чиқмоқдалар. Чет тилларини ўрганмоқдалар. Хорижда билим олишга муяссар бўлмоқдалар. Фан ва спорт олимпиадаларида жаҳон аҳлига хайратлар улашмоқдалар.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоятимиздаги ёшларни келажакда ватан равнақи, эл фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган, аждодларимизга муносиб авлод бўладиган ёшлар сафини кўпайишини Аллоҳдан сўраймиз. Янги Ўзбекистон равнақи учун улкан хиссалар қўшадиган авлод бўлиб етишишларига тилакдошмиз. Фрсатдан фойдаланиб, барча ёшларни самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022