Қоронғи режим
Image
Logo
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР.

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР.

Ҳақиқатдан ҳам бу мақолни  ота-боболаримиз бежизга айтишмаган  ҳар ким яхши амалда бардавом бўлиб ўзини одоб-ахлоқи, покизалиги, ҳалоллиги билан ҳаммага ўрнак бўлса ўша инсонни кўпчилик бу солиҳ, яхши инсон деб хавас билан қарайди.

Ҳадис шарифда бир-бирингизга табассум қилишингиз ҳам садақот дийилган, қаранг садоқот  амалларини чин ихлос билан бажара олсак Яратган олдида ҳам, жамият олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлар экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадила:  Аллоҳ бандасини ёрдамида бўлади модомийки бандаси бандасига ёрдам қўлини чўзса, “Қўли очиқ саховатлик киши Яратган рахматига яқин, жаннатга яқин одамларга яқин бўлади. Кечагина ўтган Рамазонда  Вилоят вакиллиги, Туман вакиллиги тамонидан саховат ва мурувват карвонлари кўп хонадонларга хурсандчилик шодлик олиб кирди. Шундай саховат ва мурувват тадбирларини Рамазондан ташқарида хам бардавомлигини таъминласак, барча бажараётган яхши  амалларимизни ижобат бўлишига умид қиламиз.

Динимиз аҳкомлари инсонлар орасида меҳр-мухаббат, инсоф ва адолатни кучайтиришга чиройли хулқларни кенг ёйишга даъват этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам  “Мен яхши хулқларни камолга етказиш учун юборилдим” дейдилар, Бир сахобий икром яхшилик ва гуноҳ хақида сўраганда у Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Яхшилик  гўзал аҳлоқдур, гуноҳ, юракни сиқадиган одамлар билиб қолишини истамайдиган нарса” деб жавоб бердилар.

Азиятга сабр қилиш, жахл чиққанда ғазабланмаслик, очиқ юзлик ширин сўзлик кишига гўзал аҳлоқ сохиби дийилади, Жаннат ахлини аксари ҳусни ҳулқ эгалари бўлиши хақида хадис-шарифларда  хабари келган.

Ҳусни-хулқни фарзандларимиз оилада энг аввало ота-оналаридан,мактаб ва боғчаларда эса устоз ва мураббийларидан оладилар, бежизга  “Қуш уясида кўрганини қилади деб мақол келтирмаганлар” Шундай экан барчамиз фарзандларимизга кечиктириб бўлмайдиган одоб-аҳлоқ таълим-тарбиясига лоқайд бўлмаслигимиз хар вақт кечиктириб бўлмас  хақиқат  бўлиб қолмоқда.

Ғуломжон Саттаров,
Наманган тумани “Ал-Масжидун Набавий” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг