Қоронғи режим
Image
Logo

АҚИДА АСОСЛАРИ.

АҚИДА АСОСЛАРИ.

Ақида исломнинг асоси бўлгани учун ҳам уни бузишга ҳаракатлар ҳар доим бўлиб келган. Хусусан катта саҳобийларнинг вақтларидаёқ ақидавий баҳслар олиб боришга мажбур бўлинган эди. Тобеъинлар даврига келиб  ҳолат янада жиддийлашди. Чунки бу пайтда мўътазилий, қадарий, хорижий каби кўплаб бузуқ ақидадаги тоифалар тарқалиб бўлган эди. Бундан ташқари динбузарлар ва диндан ўз мақсадида фойдаланишни  мақсад қилганлар ҳам кўпайгандан кўпайган эди. Ана шундай оғир пайтларда соф ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламоларни Аллоҳ тўхтовсиз чиқариб турди ва бу зотлар вазифаларини муносиб бажардилар. Улар Аҳли сунна вал жамоа ақидасини муносиб ҳимоячилари бўлиб, бу йўлда жуда машаққатли ишларни бажардилар.

Бу борада имом Ашъарий ва имом Мотуридийларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Маълумки,  дин мустаҳкам ақида устига қурилмас экан, унинг натижаси залолатдан бошқа нарса бўлмайди.

Зеро, ватандошларимиздан Сўфи Оллоёр:                                                                                           

Ақида билмаган шайтона элдир,
Агар минг йил амал деб қилса йилдир

деб таъкидлаганлар.

Бугунги кунда ҳам ислом ниқобига бурканиб олган баъзи оқимлар эса ўзларининг хатарли ғоялари билан мусулмонлар орасини бузмоқда ва уларнинг обрўсизланишига сабаб бўлмоқда. Шулардан ҳозирги даврдаги яна бири бу сохта салафийлар бўлиб.

Уларнинг энг катта даъвоси, биз, фақат Қуръонга  ва суннатга амал қиламиз, бизга мазҳабнинг ҳожати йўқ , деган гапларидир.  Улар келтириб чиқараётган  барча ихтилофлар мана шу даъвога боғлиқ. Аслида уларни яхшироқ текшириб кўрилса, қўлга илинадигани йўқ. Лекин шундай бўлсада улар мазҳаблар ва мазҳаббошиларга ҳеч уялмасдан тил теккизишари. Хусусан бизнинг диёримизда тарқалган Ҳанафий мазҳабига беҳурматлик қилишлари, ўзларича Қуръон-у, ҳадисдан ҳукм чиқармоқчи бўлишлари. Бунинг оқибатида намозхонлар орасида  фиқҳ масалаларида ихтилофлар чиқариш, қасддан намозхонларнинг жиғига тегиб оминни баланд айтиши, рукуъдан аввал ва кейин қўл кўтаришлар ва ҳаказо.... Яна бир разилликларидан бири  улар ақоид бобида диёримизда азалдан амалда бўлган “Мотуридийя” таълимотига ҳам хилоф сўзлар айтишлари. Масалан, ўликнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинса, унга етадими йўқми, бирор бир кишининг ҳурматидан ўрнидан туриш мумкинми, Аллоҳ таолога макон нисбат бериладими йўқми, деган масалаларда диндорлар ўртасида ихтилофни кучайтирар эдилар. Улар гоҳида ўзларининг сўзларига далил қилиб чет эллик баъзи бир фақат ҳадис билан иш кўрадиган олимлар ва Саудия бош муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Боз ва сафдошларининг сўзларини келтирадилар. Уларнинг гапига унамаганларни эса нифоқ, куфр ва ширкда айблайдилар. Дунёда гўёки улардан бошқа ҳеч ким  мусулмон эмасдек.

        Яна уларнинг разилликларидан  бири уммат ичида етишиб чиққан мазҳабларнинг далилларини бир-бирига солиштириб, кучлисини кучсизидан ажрата оладиган кишилар ўзларига фатво чиқариб олсалар бўлаверади дейишидир. Аслини олганда ҳозирда, ҳамма олимларнинг иттифоқ қилишича, ижтиҳод даражасига етган киши йўқ экан.

 Энди бир ўйлаб кўрайлик ўша мужтаҳидлик даражасини қилаётган кишиларни, энди ким деб атасак бўлади!?

  Улар, суннат турганда фиқҳга нима бор, дейишади. Лекин билмайдиларки, ўтган фақиҳларимиз Қуръон ва суннатни ҳозирги даврда яшаётга барча уламолардан ва ўша ўзларин  шайх деб номлаётган кимсаларни ўтмиш устозларидан ҳам жуда яхши билганлар. Масалан, диёримизда кенг тарқалган «Мухтасарул виқоя» китобини оладиган бўлсак. Китобдада аслида бирорта оят-у ҳадис йўқ. Бу ундаги сўзларнинг далили йўқлигидан эмас, балки унинг ёзилиш хусусияти  шундай. Лекин у китобни «Ниқоя» номли шарҳиа «Мухтасар»нинг ҳар бир жумласига  оят-ҳадис ва ижмоъдан далил келтириб ўтилган. У мужтаҳидлик даъвосини қилаётган дўстларимиз  «Ниқоя»ни ўқиб, Ҳанафий мазҳабининг далиллари билан танишсалар кейн ўзлари уламолар мазҳаббошилар ҳақларига хиёнат қилганликларини тушуниб етадилар.

Ислом фиқҳидаги ҳамма усулий қоида ва ижтиҳодлар музлаб қолган эмас. Замонлар ва маконлар ўзгариши билан юзага келган янги-янги масалалар ўша азиз мужтаҳид олимларимиз қўллаган усулларда олимларимиз ижмоъси билан ҳал этилади.

Эътиқодий масалаларда ҳам гап шундай. Имом Мотуридий Мовароуннаҳрда «аҳли суннат»нинг шайхи эди. У зот Имом Аъзамнинг шогирдлари Имом Муҳаммаднинг шогирдининг шогирди эдилар. У зот айтган сўзларнинг ҳар бири далил-ҳужжати бордир. Ҳаводан олиб гапирмаганлар. Шундай экан  барчаларимизга мужтаҳидлик даъвосини қўйиб, ўтган азизларимизнинг йўлига эргашмоқ лозим. Мусулмонлар ўртисига ихтилоф солиб, бировни мунофиқ, бировни кофирга чиқаргандан  аслида кимга фойда, кимга зарар.

                                                                                            Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг