ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДЛИ ОДАМ АДАШМАЙДИ

Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб ба-шорат қилинган эди. Бироқ инсоният нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чиқараверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна бир бор гувоҳ бўлди.
Хавф фақат шугинами? Йўқ, бунгача ҳали қатор хатарлар бор: миссионерлик, оломонча маданият, террорчилик, ақидапараст-лик, турли радикал-экстремистик хуружлар...
Буларнинг барчасини умумлаштириб "эътиқодга таҳдид" деб атаса бўлади. Бу тахдид нишон марказида халқнинг онги шаклланмаган ёш-лари ва ташқи таъсирга берилувчан ёки қорнидан бошқа ғами йўқ қатлами бўлиши билан хатарли. Айнан ўшандай кишилар қалбидаги эътиқодий бўшлиқ бизга дўст бўлмаганларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилувчи бузуқ ақидалар билан тўлдирилади. Шу орқали халқ орасига фитна солинади.
"Эътиқод", "ақида" - ишонч демак. Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, ҳаёт тарзи ҳам тубдан ўзгарди, деяверинг. Энди у ўзи тўғри деб билган, ишонган ана шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди.
Демак, эътиқод ҳаётимиз асоси, пойдевори экан, уни тўғри шакллантиришга интилишимиз керак. Мирзо Бедил: "Бошидан қийшиқ бўлса пойдевор, Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор", дейди. Шунга кўра, ақидамиз бидъат-хурофотлардан, янглиш тушунчалардан холи бўлса, бизни ҳеч ким адаштиролмайди, тинчимизни бузолмайди ва ўзига қарам қилолмайди.
Шунинг учун ақидавий зиддиятларга сабаб бўлган воқеалар тарихини, уларнинг туб илдизини, асл моҳиятини ўрганиб чикишимиз;
Мусулмонни нафақат кофирликда айблаш, балки уни ҳақоратлаш нақадар оғир гуноҳлигини билишимиз;
Душманлар найрангига ишониб ўзини-ўзи портлатиш, айримлар даъво қилаётганидек, шаҳидлик эмас, балки ўз жонига қасд этиш ва бегуноҳ одамларнинг қонини тўкишдек катта гунохларни орқалаб жаҳаннамга тушиш эканини англашимиз;
Миссионерлар алдовига учиб, арзимаган дунё матоҳини деб имондек бебаҳо неъматдан кечиш икки дунёда ҳам хор-зорлик келтиришини билишимиз;
Ҳар-хил "демократия экспортчилари"нинг жозибали чақириқлари усти ялтироқ тузоқдан бошқа нарса эмаслигини, уларга халқ ҳукуқларидан ўзларининг миллий манфаатлари устун эканини англашимиз лозим.
Юртбошимиз айтганидек, "Ёт ғоялардан фақат ўзимиз ҳимояланиш билан чекланиб қолмай, одамларга ҳам ҳақиқатни етказиш керак"лиги ҳаммамизнинг вазифамиз бўлиши зарур.
Улуғбек Раҳматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли”
жоме масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022