ПАЙҒАМБАРЛАР ГУНОҲЛАРДАН МАЪСУМДИРЛАР.

Инсониятни жаҳолат зулматидан ҳидоят нури чорлаш учун пайғамбарлар юборга зотга беадад ҳамд-у Санолар бўлсин. Икки олам сарвари Муҳаммад алайҳис саломга у зотни оилаларига ва соҳобаларига дуруду саловатларимиз бўлсин.
Барча пайғамбарларнинг жумладан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маъсумликларига – улардан гуноҳ содир бўлмаслигига иймон келтириш лозимдир. Пайғамбарлар маъсумдир. Пайғамбар алайҳиссаломларнинг оддий кишилардан ажраб турадиган бирдан-бир сифатлари маъсумликларидир. Яъни, маъсият қилиш, шаҳватларга берилиш, мурувватга футур этказадиган ва инсонлик қадрини кетказадиган нарсалардан четда бўлишларидир. Пайғамбар алайҳиссаломлар одамларнинг энг гўзал ахлоқлилари, энг пок амал қиладиганлари, энг юраги тозалари ва тасарруфотлари энг тўғриларидирлар. Пайғамбар алайҳиссаломларнинг маъсумликлари «исмат» тушунчаси асосидадир. «Исмат» сўзи луғатда «ман қилиш»–«сақлаш» маъносини англатади. «Исмат»нинг шаръий маъноси эса «Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбар ва набийларини гуноҳ ва маъсият ҳамда мункар ва ҳаром ишларни қилишдан сақлашидир. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини хулқий ва жасадий айблардан ҳамда бошқалар наф-рат қиладиган касалликлардан ҳам асрагандир. Чунки, Аллоҳ таоло одамларни у зотларга эргашишга, иқтидо қилишга ва уларнинг йўлидан юришга амр қилгандир. Пайғамбар алайҳиссаломлар барча башарга яхши ўрнакдирлар. Агар улардан маъсият ва мункар ишлар содир бўлиши жоиз бўлса ёки мазкур нуқсонлардан бирортаси мавжуд бўлса, у нарсалар шариатда бор нарсаларга айланиб қолади. Бу эса, мутлақо мумкин эмасдир. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини маъсум қилгандир. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларни Ўзининг доимий инояти ила ўрагандир. Сирожиддин Али ибн Усмон ўший Бадъул Амолий номли манзумаларида шундай дейдилар:
وَإِنَّ الأَنْبِيَاءَ لَفِي أَمَانٍ عَنِ الْعِصْيَانِ عَمْدًا وَانْعِزَال
Дарҳақиқат, пайғамбарлар қасддан исён килишдан ва (пайғамбарлик мартабасидан) четлаштирилишдан, албатта, омонликда бўлганлар. Афсуски, бошқа динларда пайғамбар алай-ҳиссаломларга турли гуноҳларни қилганлик нисбатлари берилади.
Зокиржон Юнусов,
Наманган шаҳар “Умарул Фаруқ” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022