Қоронғи режим
Image
Logo

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

 Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан муборак Рамазон ойини кундузларини рўзадор, кечаларини хатми Қуръонларда қоим бўлиб ўтказдик. Ибодатларни осон қилгани, завқу шавқ бергани учун Раббимиз Аллоҳ субҳанаҳу таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин!

Барчамиз беҳад хурсандчилик билан динимиздаги катта байрамлардан бири – Ийдул-фитр кунида ҳозир бўлиб турибмиз. Бу вақт – ибодатларга савоб олинадиган, Аллоҳ таолонинг фазли-марҳамати билан гуноҳлар кечириладиган фурсатдир.

Динимизда Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунларини мўмин-мусулмонлар учун байрам куни этиб белгиланган. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида мадиналикларнинг кўнгилочар икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қандай кунлар?”, деб сўрадилар. Улар: “Жоҳилиятда бу кунлари кўнгилларимизни хуш қилардик”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бу икки кунни улардан ҳам яхши қурбонлик ва фитр кунларига алмаштирди”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ушбу ҳадисдаги “фитр куни”дан мурод – Рамазон ҳайити кунидир. Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайити кунларида ҳар бир мусулмон ўз хурсандчилиги, саховати ва юксак одоб-ахлоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изҳор қилиши керак.

Бир ой давомида мўмин-мусулмонлар кўтаринки кайфиятда таровеҳлар, хатми Қуръонларда иштирок этдилар. Қуръони каримни бошидан-охиригача тўлиқ тинглаш бахтига муяссар бўлдилар. Бу ойда тажрибали, халққа манзур уламоларимиз ва имом-хатибларимиз бел боғлаб халқ хизматида бўлиб, юртдошларимизга маънавий озуқа бўладиган мавзуларда панд-насиҳатлар қилдилар.

Рамазон ойи давомида масжидда ибодат учун иштирок этиш, рўза тутиб нафсидан устун бўлиш, хайр-у садақотлар қилиш, чиройли хулқлар билан сифатланиш каби ишлар йил бўйи давом этиши лозим бўлади. Бу ойда ҳосил бўлган тақво ва чиройли хулқ келгуси Рамазон ойига қадар ҳам давомий бўлиши керак. Зеро, Рамазонда ғайрат қилиб қолган ойларда ғафлатда қолмайлик. Чунончи, Аллоҳ таолонинг раҳмат эшиклари доим очиқдир.Ҳаммаларимиз кириб келаётган Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Толибжон Шарипов,
Чортоқ туман бош имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг