Қоронғи режим
Image
Logo

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

 Аллоҳга шукроналар бўлсинки ойларнинг султони Рамазон ойини ҳам  кўтаринки кайфиятда якунладик. Ушбу муборак ойни тинчлик-омонликда, кечаларини тоьат-ибодат, кундузларини рўзадор холда ўтказиш насиб қилди.                                                 

Ислом шиори бўлган икки улуғ байрам , Рамазон ва Қурбон ҳайитларида хурсандчилик, саховат ва юксак одоб-аҳлоқ намоён қилинадиган кунлардир. Пайғамбаримиз Мадина шаҳрига келганларида Мадиналикларни икки шодиёна кунлари бор эди. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам : “ Аллоҳ таоло бу икки кунни булардан ҳам  яхшироқ бўлган Қурбон ва  Рамазон ҳайити кунларига алмаштирди “ – дедилар. Бошқа бир  хадиси шарифда: “ Ушбу кунлар еб-ичиш ва кўнгил хушлик қилмоқ кунларидир” . ( Имом Термизий ривояти. ) Шундай экан бу улуғ кунларни кўтаринки кайфиятда, яратганни неьматларига шукр қилиб қалбимизда ва тилимизда юртимиз тинчлик ва фаровонлигини Аллоҳ таолодан  сўраб ўтказмоқлигимиз нақадар гўзал амалдир.  Ҳайит кунлари атрофимиздаги эхтиёжманд ва мехр-мурувватга ташна кўнгилларни ўз хайр саховатимиз билан шод этсак хамда якка ёлғиз, бемор ва дуоси ижобат нуронийларимизни зиёратлар қилсак айни муддао бўлар эди.

Бу йил ҳам  юртбошимизнинг “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида“ ги  қарори барчамизни шод қилди.   Бу қарорда Рамазон ҳайитини юқори кайфиятда нишонлаш учун зарур бўлган ишларни бажариш белгилаб қўйилди. Аллоҳ таоло барчаларимизга Рамазон ҳайитини муборак  қилсин. Юртимиз тинчлиги, хотиржамлиги ва фаровонлигини бардавом айласин.    

 

Баҳодир Шарипов,
Чуст туман бош имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг