Қоронғи режим
Image
Logo

Тавба ва унинг фазилати

Тавба ва унинг фазилати

Тавба дегани – қайтиш деганидир. «Инсон тавба қилди» дегани «хатолардан, гуноҳлардан қайтди, аввал қилган гуноҳларига надомат (афсус) қилди» деганидир. Қуръон тавбага катта аҳамият бериб, кўпгина оятларда эслатиб ўтади: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва яхши амал қилса, Аллоҳ, албатта, тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир» («Моида» сураси, 39-оят).    

 Гуноҳ қилган банда тавбага шошилмоғи лозим. Аммо бу ояти каримага чуқурроқ назар соладиган бўлсак, унда «тавба этса ва амали солиҳ қилса», дейилмоқда. Исломда эса тавба осон иш эканини ўзимиз кўрдик. Лекин, ҳозир эрта, вақти келганда тавба қилиб олармиз, деган фикр энг ёмон фикр. Аллоҳ таоло билмасдан қилинган хатоларни тавба туфайли кечиради, билиб, тушуниб, қасддан қилинганларини эмас. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Раббимиз таборака ва таоло кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: “Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди» (Имом Муслим ривояти). 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан яна қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

 “Одам болаларининг ҳаммаси – хатокор. Хато қилувчиларнинг яхшиси – тавба қилувчилардир” (Имом Термизий ривояти).

 Аллоҳ таоло барчамизни холис тавба қилувчи бандаларидан айласин!

 Ахадхон Муйдинов
Косонсон тумани  “Корхона” жоме
масжиди имом  хатиби   

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг