
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Ислом динида болаларни ҳали мурғаклигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тавсия этилади.
Фарзанднинг яхши одобли, ота-онаси, оиласи, Ватани, дини ва халқига муносиб хизмат қиладиган комил инсон бўлиб улғайиши учун оиладаги тарбия жуда муҳимдир.
Чунки доно халқимиз: “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”,-дейишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди».
(Термизий ривояти).
Фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида отаона фарзанди ҳаққига қиладиган хайрли дуолар ўрни беқиёсдир. Чунки дуо ибодат мақомида. Аллоҳ таоло ҳар бир ишда Ўзидан ёрдам сўрашимизни яхши кўради. Бундан ташқари, отаонанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси мустажобдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар.
Фарзанднинг келажакда ким бўлиб етишиши албатта бевосита фарзандга бериладиган эътиқодий, ахлоқий тарбияга боғлиқдир. Фарзандларга одоб бериш энг аввало оиладан бошланади.
Ота она фарзандларга яхши билан ёмоннинг, ҳалол билан ҳаромнинг, маърифат билан жаҳолатнинг, саховат билан бахилликнинг фарқини аниқ тушунтира билиши ва ҳар вақт уларни эзгулик йўлига чорлашлари лозим бўлади.
Йиллар шу қадар тез ўтар эканки, оила, иш, фарзанд тарбияси билан умр шиддат билан ўтаётганини англолмай қоларканмиз. Биз ўзимиздан солих фарзанд қолдиришга жидду жахд қилишимиз ўта мухим.
Биз ота-оналарнинг гарданимизда ана шундай масъулиятли ҳамда шарафли васифа ётибди. Агар биз ушбу вазифани аъло даражада бажарсак Аллоҳ таоло бизга берган фарзанд неъматини шукрини адо қилган бўламиз. Аллоҳ таоло барчамизга мўмин ва мўмина фарзандлар насиб этсин.
Акбарали Юсуфжонов ,
Учқўрғон туман “Саидхон эшон” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022