Байроқ тутишни орзу қилган сахоба.

Тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган ишларидан бири бўлган. Хусусан, Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари мелодий 623 йилнинг март ойига тўғри келувчи ҳижрийнинг 1-йили Рамазон ойида бўлган. Ул Зот Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл ибн Ҳишом бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу учун тикилган бу байроқнинг ранги оқ бўлиб, уни Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган.
Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотларда байроқни ишончли кишиларга берар эдилар. Кўплар байроқ берилишини орзу қилишган. Шулардан бири Абдуллох ибни Умму Мактум эдилар. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум жангларда қатнашишни хоҳларди. Лекин кўзи ожизлиги сабабли иштирок этолмасди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида эдим. Шунда у зотни сакинат ўраб олди (ваҳий кела бошлади). Оёқларим у зотга тегиб турганди. Бу вақт мен учун у зот алайҳиссаломнинг оёқларидан оғирроқ нарса йўқ эди. Ваҳий якунланди ва менга: “Эй Зайд, ёз,” дедилар. Мен: “Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларни (уйида) ўтирувчилардан (кўра) ортиқ дара жали қилди” (Нисо сура си, 95) оятини кўчирдим. Шунда Абдуллоҳ ибн Умму Мактум (у кўзи кўр киши эди) жангга чиққанларнинг фазилатини эшитгач, турди-да: “Эй Аллоҳнинг Расули, жангга қодир бўлмаганлар нима бўлади?” деди. У гапини тугатмасидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни яна сакинат ўраб олди… Сўнг ваҳий тугади ва у зот алайҳиссалом: “Эй Зайд, ўқи”, дедилар. Мен оятни ўқидим. Шундан сўнг у зот алайҳиссалом: Ёз деб: “Узрсиз бўла туриб…” (Нисо сураси, 95) оятини ўқидилар».
Шундан кейин Ибн Умму Мактум ғазотларда иштирок этадиган бўлди. У: “Менга байроқни беринглар. Кўзим кўрмайди. Югура олмайман. Мени икки саф орасига тур ғазиб қўйинглар”, дер эди.
Ҳижратнинг 15-йили форслар билан бўлган Қодисия жангида Ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу ҳам қатнашди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятига кўра, Қодисия куни унда қора байроқ ва совут бўлган.
Зубайр ибн Баккор: “Ибн Умму Мактум Қодисия жангига чиқиб, урушда қатнашган ва ўша ерда шаҳид бўлган. Ўшанда байроқ унда эди”, деб ривоят қилади. Бағавий ва Воқидий Қодисия жан гидан кейин Мадинага қайтган, ўша ерда вафот этган, дейди.
Тарих гувохки Абдуллох ибни умму Мактум орзусига етишди. Байроқ исломда ва жамики давлатлар тарихида катта ахамиятга эга бўлган рамздир. Аллох юртимиз байроғини доимо кўкларга кўтарсин, юртимиз бошига фақат яхши кунлар ва тинчлик осойишталикни зиёда қилсин.
Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас”жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022