Қоронғи режим
Image
Logo

ҲАЙИТ- бу хурсандчилик

ҲАЙИТ- бу хурсандчилик

Ислом динимиздаги катта байрамлардан бири Ийдул-фитр куни. Бу вақт биз учун бениҳоя хурсандчилик, Аллоҳ таолонинг фазли -марҳамати билан гуноҳлар кечириладиган фурсатдир . 
Бу йил Рамазон кечаларида ўқилган таровехлар, хатми қуръонлар жуда файзли ўтди. Мўмин -мусулмонлар Қуръони каримни бошидан -охиригача тўлиқ тинглаш бахтига муяссар бўлдилар. Мана шундай хурсандчилик кунларга эсон-омон, хотиржамликда етиб келганимиз учун Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз. Зеро Парвардигоримиз шукр қилувчи бандаларига неъматларини зиёда қилади, ношукурликнинг эса охири жуда ёмондир. Бизга берилаётган яхшиликларга имконимиз борича яхшилик, солиҳ амаллар билан жавоб қайтармоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу маънони таъкидлаб, айтадилар: "Одамлардан миннатдор бўлмайдиган киши, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди"( Имом Термизий ривоятлари) Инсондаги шукроналик қаноат ва сабр каби сифатлар билан камолига етади. Чунки одам ҳар қанча неъматлар ва қаноатли бўлмас экан, ношукурликдан қутула олмайди. Сабр -тоқатли бўлмас экан, яхши кунларга ета олмайди. Шу боис бу улуғ кунларни ғанимат билиб, савоб ва фазилатларидан умидвор бўллган ҳолда оиламиз, яқинларимиз қўни -қўшни ва қариндошларимиз ҳолларидан хабар олишимиз даркор бўлади. Зеро яхшиликнинг ажри яхшиликдир. Ҳайит бу хурсандчилик, яхши кайфият ва эзгу, савобли ишлардан иборатдир. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг, биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган мехрибон ота-оналаримизни зиёрат қиламиз, қариндош -уруғларимиз хамда ёру биродарларимизнинг зиёрат қиламиз. Улардан ҳол -ахвол сўраш ва кўнгилларига хурсандчилик киритишига ҳаракат қиламиз. Айрим сабаблар билан аразлашган гина-қудратли кишилар ҳам бир-бирларини кечирсинлар, Аллоҳ таолонинг рахматидан бенасиб бўлмасинлар. Мусулмонларга қувонч улашадиган кунда барча яқинларимизни ҳайит айёми билан муборакбод этиб Аллоҳ таолодан юртимиз хамиша обод, халқимиз тинч ва иттифоқликда яшашини, бунданда фаровон бўлишини сўраб, дуои хайрлар қилмоқлигимиз барчамизнинг бурчимиздир.

Муродиллахон Рахманов,
Чуст туманидаги "Эшонлар" жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг