Қоронғи режим
Image
Logo
ИСЛОҲОТЛАР ИНСОНЛАР МАНФАЪАТИ

ИСЛОҲОТЛАР ИНСОНЛАР МАНФАЪАТИ

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари бағрикенглик тамойили асосида тинч-тотув яшаб келишмоқда. Турли миллат ва дин вакилларининг ҳар қандай тажовуздан бехавотир ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари жамият барқарорлигининг муҳим кўрсаткичларидан саналади. 

 Роббинг аҳли ислоҳчи бўлган шаҳарларни зулм ила ҳалок қилмас эди..

Ўзбекистонда ислом маърифатини тарқатиш, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини яна-да чуқур ўрганиш олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан саналади. Бу борада Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Ислом сивилизацияси марказининг ташкил этилиши, Имом Бухорий ва Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши тарихий аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам «жаҳолатга қарши маърифат» деган улуғвор ғоя асосида дин соҳасидаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш, бузғунчи ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш каби устувор йўналишлар эътироф этилган.

 22 (Нур сураси) Бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир». (Ойиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Аллоҳ таоло мени оқлаш учун ушбу оятларни нозил қилганида Абу Бакр (у киши қариндош бўлгани ва фақирлиги учун Мистоҳ ибн Асосага нафақа бериб турардилар): »Аллоҳга қасамки, Ойиша ҳақида қилган гапи учун Мистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу дарҳол: «Ҳа! Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ мени мағфират қилишини хуш кўраман», дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақаларини қайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳеч узмайман», дедилар».).

Ўзбекистонда ўтган  йилларда экстремистик гуруҳларга алоқадорлиги учун назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро «махсус ҳисоблар»дан чиқарилди. Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган  жазо муддатини ўтаётган 1000 га яқин фуқаро Президентнинг афв этиш ҳақидаги фармонлари асосида ҳар йили озодликка чиқарилмоқда.

Шунингдек, 2019-2020 йилларда ташкил этилган “Меҳр” операцияси доирасида Яқин Шарқнинг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 318 нафар аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди. Тақиқланган диний оқимлар сафига қўшилиб қолган фуқароларни жамиятга қайта мослаштириш билан боғлиқ тизимли ишлар мунтазам олиб борилмоқда.

 

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг