Қоронғи режим
Image
Logo

КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР (1-қисм)

КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР (1-қисм)

Қуръони карим сураларининг ичида Каҳф сураси ибратларга тўла бўлган бир нечта қиссаларни ўз ичига олган. Шулардан айримларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. "Ғор эгалари" қиссаси. Бу қисса жуда ҳам кўп китобларда батафсил ёритилган. Сўзимизни мухтасар қилиш мақсадида қиссадаги мухим нукта ҳақида айрим мулоҳазаларни келтириб ўтмоқчимиз. У ҳам бўлса иймонни асраш масаласи. Хуш, бугунги кунда бу борада манзара қандай? Ёшларимиз нималар билан банд? Афсуски, бу саволга ҳеч-биримиз жўяли жавоб беришимиз мушкул. Чунки ҳозирда ўсиб келаётган авлод юриш-туришда, ўзини тутиш борасида анчагина тарбияга муҳтож экани сир эмас. Холис ёндошиш керак, албатта, йигит-қизларимиз ичида иқтидорли, Ватан учун қайғурадиган, миллат равнақи, юрт ривожи йўлида ҳар-қандай машаққатларни енгиб ўтишда ўзида куч топа оладиган, шижоатлилари ҳам йўқ эмас. Лекин улар жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Қисса қаҳрамонлари бўлмиш ғорга беркинган ўспиринларни олайлик. Улар иймонини сақлаш учун қочиб, ғорга беркиндилар. Натижада эса, Аллоҳнинг қудрати ўлароқ уч юз йилдан зиёд уйқуга кетдилар. Яъни, иймон аталмиш неъматнинг қадрига етганлари учун ҳам, золим подшонинг зулмидан қочдилар ва Аллоҳ уларга ёрдам берди. Ўғилларимизда мана шундай мардлик топиладими? Иймони, ори, обруси, виждонини асраш йўлида нима ишларни қилмоқдалар? Қизларимизчи? Иффатини, ҳаёсини, бебаҳо номусини асрай олмоқдаларми? Надоматлар бўлсинки, юқорида айтганимиздек, жавобдан ожизмиз. Кучга тўла, ишласа тоғни талқон қиладиган паҳлавон болаларимиз арзимас сабаблар билан иймонини сотаётганига, йигитлик ғурурини топтаётганларига кўзимиз тушмоқда.

Ижтимоий тармоқларда "Тик-ток", "Фейсбук", "Инстаграм" ва шу каби иловаларда турли бемаза чиқишларни қилиб, қизларга ўхшаб жилпиллаганини кўриб, уялиб кетасан киши. Шу ҳам мусулмоннинг боласимикин, деб ўйланиб қоласан. Айтингчи, Бухорий, Термизий авлодларига шу ишлар ярашадими? Қизларимиз эса, ҳаммани ўзига жалб қилиб, очиқ-сочиқ, ярим яланғоч ҳолда юргани етмаганидек, интернет орқали миллионлаб одамларга кўз-кўз қилишдан ҳаё қилмаяптилар. Шундай кетаверса Нодирабегим, Тўмарис каби миллат фахри бўлган аёллар дунёга келишидан умидимизни узишимизга тўғри келади.

Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"
жоме масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг