Қоронғи режим
Image
Logo

Конституция – давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган асосий Қомус.

Конституция – давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган асосий Қомус.

 

     Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир, у халқимизнинг иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданияти акс тган, шунингдек, халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули бўлган Асосий Қонундир.

        Конституция – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

       Ҳаммамизга маълумки, 1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь – умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг конституцияси Муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат. Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

       Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир.

        Шу билан бирга, Асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.

      Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди.

       Асосий Қонунимизга нисбатан бундай юксак ва холис баҳолар берилиши бежиз эмас. Буни, жумладан қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин. 

     Биринчидан, бизнинг Конституция ҳақиқатан ҳам демократик Конституциядир. Тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, халқаро андозаларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир.

     Иккинчидан, бизнинг Конституция энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Бунда қайсидир давлатнинг тайёр Конституциясини кўр-кўрона кўчириб олиш йўлидан бормай, балки энг илғор хорижий конституциявий тажрибаларни ўргандик ва эътиборга олдик. Натижада эндиликда Бош Қомусимиз дунё миқёсида ҳам ҳар қандай тараққий топган давлат Конституцияси билан бемалол куч синашмоқда.

      Учинчидан, Конституциянинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган.

      Хулоса қилиб айтганда, Конституцияни ишлаб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиши, яъни “Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомуснома” бўлганлиги, у “халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини” акс эттириши, унинг “халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули” экани ҳақидаги ҳикматли хулосалари тўғри ва асосланган эканини яққол тасдиқлайди.

 

  Абдуссломхон Тожиходжаев,

Чуст туман “Имомқулибой” жоме

масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг