Мохи рамазон-сабоқлар ойидир

Мохи рамазон ойларининг ичида энг гўзалидир. Ушбу ойда ҳар бир мўмин-мусулмон икки дунё саодати учун тонгдан то шомга қадар ўз нафсини жиловлаган ҳолда рўза тутади.
Рўза араб тилида “Савм” деб аталиб, “Бор нарсадан ўзини тиймоқлик”ни билдиради. Рўза – Аллоҳ билан банда орасида сир бўлган ибодатдир. Рўзадор ҳеч кимсиз, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳ кўриб турганини хис қилиб, бирор нарса емайди. Ана шулар рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир. Шунинг учун ҳам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Яратганнинг ўзи бериши ваъда қилган. Абу Хурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулиллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: Яъни: “Аллох таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун. Фақат рўза - Мен учундир ва унинг мукофотини мен ўзим берурман”, деди. Рўза –сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар биронтаси у билан сўкишмочи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жон қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг назнида мушкнинг ҳиди хушбўйроқдир. Рамазон ойи барча яхшиликларни ўзида мужассам этган ойдир. Ушбу ойнинг биринчи кечасида шайтонлар ва ёмон жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирортаси очилмайди. Жаннат эшиклари очилиб, улар ёпилмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: Уч кишининг дуоси рад этилмайди: Отанинг (фарзанд хаққига) дуоси, рўзадорнинг ва мусофирнинг дуоси.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, уни Раййон деб аталади. Қиёмат куни рўзадорлар ўшандан киришади, улардан бошқа бирор одам кирмайди. Шунда “Рўзадор қани” дейилади. Шундан рўзадорлар кириб боришади.уларнинг охиргиси кириб бориши билан эшик беркилади. Ундан бошқа хеч ким ўтмайди”.
Азизлар, Яқинлашиб келган Мохи Рамазон ойи – савоблар ойидир. Ушбу ойда, Аллоҳ учун рўза тутадиган мўмин-мусулмон биродарларимизга. Яратганинг ўзи сабр берсин.
Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Хорис” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022