МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК..!

Ўтаётган хар бир сония бизни энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш айёмига яқинлаштирмоқда. Бу йилги мустақиллигимизни 31 йиллик санаси юртимиздаги иқтисодий ва маърифий сохалардаги катта ютуқлар билан кутиб олинмоқда.
Мустақиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди. Хусусан, буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Қуръон, хадис, тафсир, ислом тарихи, маданиятига оид ўнлаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар, юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизни илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди. Халқимиз барча соҳада эмин-эркин сайъ-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиб, динимиз кўрсатмаларини хотиржамлик ила адо этилиш бахтига муяссар бўлдилар. Минглаб масжидлар очилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланиб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат жамғармаси ихтиёрига топширилди. Агар биз мана шу ато этилган Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиб, зиммамиздаги бурч ва вазифаларимизни адо этиб борсак, Яратган Тангримиз ояти каримада: “... агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман...”,- деб таъкидлаганидек, ўз неъматларини янада зиёда этиши муқаррар. Инсон ўзидаги неъматларни қадрини унинг устида мулохаза юритиш, шу неъматлардан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриши билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳ таъолога хуш келади. Натижада неъматларни янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Сўнги йилларда гувоҳи бўлиб турганимиз, диний соҳада жадал ислоҳотлар давом этмоқда. Янги масжидлар очилиши, эскиларини қайта таъмирланиши, Умра зиёратининг қайта йўлга қўйилгани, ҳаж зиёратининг қайта йўлга қўйилганлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази қурилиши қизғин давом этаётгани ва бошқа шу каби ишлар халқимиз маънавий ҳаётига кўтаринки кайфият олиб келди. Бундай ислоҳотлар ҳур, истиқболи порлоқ ватанимизга ярашади, албатта. Яна шуни унутмаслигимиз лозим, бундай ислоҳот-у ютуқлар одилона олиб борилаётган сиёсат, халқни рози қилиш учун қаттиқ ҳаракат ва тинчлик хотиржамликнинг натижасидир. Мана шу тинчлик фаровонликни сақлаб қолиш ҳар бир катта-кичик ватандошнинг бурчидир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак жаннат макон юртимизда жорий 2022 йил-“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да барча сохаларда фаол ислохотларни шоҳиди бўлиб турибмиз. Юртимизда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори хар бир сохага ва хар бир юртдошларимизни хонадонларига, ўзаро муносабатларига том маънода кириб бормоқда. Бу чақириқ хар бир ватандошимизни қалб нидоси ва виждон амридир.
Яратгандан истиқлолимизни бардавом ва халқимиз фаровонлигини бунданда юксак бўлишини сўраймиз.
Баходир Шарипов,
Ўзбекитон Мусулмонлари Идорасининг
Чуст тумани вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022