НАВРЎЗ-ЯНГИЛАНИШ ВА ПОКЛАНИШ АЙЁМИДИР.,

Шу кунларда дала ва боғларда қизғин мехнат авжида. Юртдошларимиз халқ фаровонлиги турмиш ободлиги йўлида кечани кеча, кундузни кундиз демай баракали мехнат қилиб, бу йилги хосилларининг мўл-кўл бўлиши учун тер тўкмоқдалар. Уларнинг халол мехнатлари касб корлари сарамасиз қолмайди. Бугунги бахор-наврўз кунларини ғанимат билиб кўчат экишлик, турли хил зироат экинларини экиш билан бирга теварак-атрофни покизалигига хам катта эътибор қаратиш зарур. Чунки ота боболаримиз поклик борасида барча инсонларга намуна бўлишган. муқаддас динимиз Ислом-поклик динидир.
Жаннат макон диёрда яшар эканмиз, ўз ўзидан зиммамизга бир қатор фарзандлик ва фуқаролик бурчлари юкланади. Шу азиз Ватанни асраб авайлаш, қўриқлаш кабилар. Яна шундай бурч хам борки, шу диёрнинг хар бир ерини азиз билиб, уни дов-дарахтилари, ўсимликлари, хайвонот олами қўйинки-бутун табиатни асраб авайлашдир. Минг афсуски, базида хамма хам бу қоидаларга хамма хам бирдей амал қилмаётганини гувохи бўламиз. Айрим кишиларнинг хали хануз уюм-уюм ахлатларни ариқларга оқизаётгани, чиқиндиларни хеч бир истихоласиз сувга улоқтираётгани ачинарли воқейликдир. Сув хам Аллоҳ ато этган неъматлардан эмасми? Ундан оқилона фойдаланиш, уни тозалигини сақлаш жамиятга улкан фойда келтиришини бир ўйлаб кўрайлик.
Уйдаги чиқиндиларни кўчага чиқариб, белгиланган жойга олиб бормасдан, йўлда хохлаган жойга ташлаб кетувчи бепарво лоқайт кимсалар, халқимизни қахрига учрашдан қўрқишлари керак. Айниқса турли хил касалликлар тарқалишига сабаб бўладиган ахлат ва чиқиндиларни сув манбаларига кўчаларга тўкиб кетиш катта гунох. Муоз ибни жабалдан розияллоҳу анҳу Абу Довуд ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Учта жойга: сув ўзанларига, сер қатнов йўлларга хамда соя салқин ерларга ахлат ташлаб лаънатга қолишдан қўрқинглар- дедилар. Демак ислом дини кўча, йўл, ариқларга хар хил чиқинди ахлатларни ташлаб нопок қилиш қаттиқ қораланади.
Бу йилги бахор юртимиз учун баракали бўлиб, халқимиз яхши ниятлар билан қадаган уруғлари сер махсул бўлишини махалларимиз обод ва кўркам хамда барча юртдошларимизни тинч ва омонликда бўлишини яратгандан сўраймиз.
Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Чуст туман вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022