ПОСПОНЛИКНИНГ МУКОФОТИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: "Икки кўзни ҳаргиз (дўзах) ўт тутмайди — Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган кўз ва Аллоҳ таолонинг йўлида мусулмонларни қўриқлаб, тонг оттирган кўз" - деганларини эшиттим».(Термизий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизларга Лайлатул қадрдан афзал кеча ҳақида хабар берайми? — У аҳлига қайтмаслик эҳтимоли бор, хавф ерида посбонлик қилган қўриқчидир" - дедилар". (Имом Ҳоким «Мустадрок»да ривоят қилган).
Мусулмонларнинг қонлари, обрўлари, юртлари ва молу жонларини сақлаш учун ухламай тонг оттирган кишига шундй юксак даража берилар экан. Лайлатул қадр кечасини қоим қилиб, ухламай бедор ўтказса бериладиган фойда ўша одамнинг ўзига бўлади.
Буни кўрингда! Лайлатул қадр қандай улуғ кеча? Лекин, жамиятнинг хизмати, тинчлик, омонлик йўлида бедор ўтказган кеча Лайлатул қадрдан ҳам афзал ҳисобланар экан. Мана шу юқоридаги ҳадисларнинг далили эътиборидан Ватан ҳимояси қандай улуғ амал эканини билиб олдик!
Ватан ҳимояси борисида узоқга эмас. Ўз буюк боболаримиз тарихига назар солсак кифоя. Тарих китобларида ёзилишича Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳга Чингизхон томонидан бизга қўшилинг деган таклиф бўлганида, рози бўлмаган эканлар. Ундан ташқари у зотга Хоразм Шоҳ томонидан ҳам Ватандан чиқиб кетиш таклифи айтилганда ҳам кўнмаган эканлар. Ватан ҳимояси борисида, ўтган тасаввуф намоёндаларининг ҳаёти биз учун катта тажриба мактаби. Улардан бири Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳ. Бу зотнинг яшаган давр ўта оғир, шиддатли ва мураккаб шароитда кечган. Ўша вақтлар мўғилларнинг Марказий Осиёга қилаётган ҳамлалари кучайиб, Чингизхон лашкарбошилари Мовароуннаҳрдаги йирик шаҳарларни бирин- кетин аёвсиз равишда босиб олаётган эди. 1221-йилнинг июль ойида Чингизхоннинг лашкарбошиларидан бири Хулагихонга қарши 76 ёшлик кекса Шайх Нажмиддин Кубро халқ орасидан лашкар йиғиб, қўлида найза тутиб, дуо-фотиҳалар ўқиб, ғаройиб кароматлар кўрсатади. Урганч қалъасини бир неча кун душман ҳамласидан сақлаб туради. Ушбу шиддатли жанг пайтида (1221 йил) Шайх Нажмиддин Кубро мўғил босқинчилари томонидан ваҳшиёна қатл қилинади.Шайх Нажмиддин Кубронинг Ватанпарварлик ҳақидаги фикрлари ҳам ғоятда муҳим долзарб ва ибратомуздир. У— Ватан деб, унинг ҳимояси йўлида шаҳид бўлмоқ, шаҳодат жомини нўш айламоқ— Худонинг васлига ноил бўлмоқдир! Деб ёзган ва Урганч қалъасини душманлардан ҳимоя қилаётиб жасурона шаҳид бўлган. Ўз она тупроғини ҳимоя қилиб, бир қўлида қилич иккинчи қўлида тасбеҳ ушлаб, халойиқни Ватан душманларига қарши ҳаёт мамот курашига илҳомлантирган, оташнафас Шайхимиз биз учун ғоятда азиздир. Айниқса, Кубровия таълимотидаги мурувват, футувват, жавонмардлик, ватанпарварлик ва инсон камолоти каби эзгу қимматбаҳо ахлоқий қадрятлар бизнинг замонимизда ҳам ўз қийматини йўқотмайди деб ўйлаймиз. Ҳар бир инсоннинг маънавиятига ватанпарварликни сингдириш лозим. Ватанпарварлик тинчликни сақлашнинг энг муҳим омилидир. Чунки, бизнинг ота-боболаримиз ватанлари ҳимояси йўлида жонларини ҳам фидо қилганларини ўқиб ўргандик.
Манбалар асосида Сўфиев Абдулҳаким таёрлади
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022