ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳайит байрамлари қадимдан юртимизда ўзгача, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Рамазон ва Қурбон ҳайитини кенг миқёсда нишонланиши ва дам олиш куни деб эълон қилиниши ва ҳар йили минглаб юртдошларимизни Муборак ҳаж ва умра зиёратларига бориб келиб турганликлари муқаддас динимизга бўлган чуқур ҳурмат ва эътибор натижасидир. Мусулмонларнинг энг мўътабар байрамларидан бири Қурбон ҳайити Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни нишонланади.
Бу муборак кунларда Аллоҳ Таолонинг кўплаб хайру баракаси ер юзидаги бандалари узра ёғилади. Қурбон ҳайити ҳаж ибодатлари тамом бўлганлиги муносабати ила ва Аллоҳнинг йўлида қурбонлик қилишга тайёрликни изҳор қилиш учун динимизда жорий этилган байрам ҳисобланади. Қурбон ҳайити намози ўқилгач, бой-ғаний кишилар қурбонлик қилишликлари вожиб амаллардандир.
Қуръони Каримда: “Бас, Роббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб, қурбонлик қилинг”- дейилади. (Кавсар сураси, 2-оят).
Муборак Қурбон хайити куни мусулмонлар бир-бирлари қутлаб, сўйилган қурбонликларини ўзаро баҳам кўришликлари меҳр-мурувват ва саховат ҳисларини яна ҳам жилвалантиради.
Қуръони Каримда бундай амр қилинади: “Яхши кўрган нарсаларингиздан эҳсон қилиб бермагунингизгача, сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ҳар қандай нарсани инфоқ қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билур”. (Оли Имрон сураси, 92-оят)
Меҳр-мурувват ва саховат ҳақида Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “То мўмин бўлмагунингизгача жаннатга киролмайсизлар, то бир-бирларингизга меҳр-мурувватли бўлмагунингизгача комил мўмин бўла олмайсизлар”. (Имом Муслим ривояти)
Қурбон ҳайити кунларини қилинадиган яна бир вазифамиз меҳрга ташна инсонларга байрам шодлигини ва яхши кайфиятни улашишдир. Аввало меҳрибон ота-оналаримизни Ҳайит билан табириклаб дуоларини олиб, фарзандларимизни кўнглини шод қилиш керак бўлади.
Минг афсуслар бўлсин бир неча бор айтилса ҳам яқинлари вафот этган хондонларда дастурхон тузаб “янги ҳайит”га бориб уни ярасини янгилаш, никоҳ тўйлари бўлиб ўтган хонадонларда “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъат ва исрофгарлик амалларидан сақланмаяпган айрим инсонлар топилади. Унинг ўрнига ўз хонадонларимизда оила аъзоларимиз билан Қурбон хайитини нишонлашлигимиз мақсадга мувофиқдир.
Қурбон ҳайити - улуғ байрам. Бу кунларда яна ҳам меҳрибонроқ, шавқатлироқ бўлиб, етим-есирларни бошини силаб, қариялар-касалмандлар, муҳтожлардан хабар олиб, уларни кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кирайлик. Бу кунда гина-кудратларни унитиб, кечиримли бўлиш лозим.
Қурбонлик қилиш Ҳайит намозини адо қилгандан сўнг 3-Ҳайит кунини Аср намозигача давом этади
-Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиб бир қисмини яқин қариндошларга яна бир қисмини қамбағал мухтожларга тарқатиш, қолганини оиласига олиб қўйиш мустахаб амалдир.
Гўзал диёримизни Яратганни Ўзи бало-офатлардан асрасин. Юртимизга тинчлик , халқимизга фаровонлик неъматини давомли айласин.
Баҳодир Шарипов ,
Ўзбекитон Мусулмонлари Идорасининг
Чуст тумани вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022