РАМАЗОНИ КАРИМ МУБОРАК!

Бизларни мўмин-мусулмон қилиб, ақл-заковатли мавжудот этиб яратган Аллоҳ таолога беадад ҳаму санолар бўлсин!
Бизлар учун Рамазони шариф рўзасини тутиш тартиби, фарз, вожиб, мустаҳаб амалларни баён қилган жанобимиз, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салоту саломлар бўлсин!
Борлиқ оламга раҳмат, мағфират, дўзахдан озод этгувчи бўлган муборак Рамазон ойининг ҳулули қутлуғ бўлсин!
Инсоният аҳлига дунё ва охиратда саодат хазинасини тўкиб солган ибодатларнинг султони жаннат эшиги бўлмиш Райён эшигининг очқичи, унинг мезбони – шаҳри Рамазон барча-барчаларимизга муборак бўлсин!
Рамазони шариф ҳилолининг барқ уриши Аллоҳ ва унинг малоикаларининг раҳмат салавотлари ёғилиши, унинг остида ер-осмоннинг мунаввар, муаттар бўлиши, бутун мавжудотга бахт-саодат, шараф, файз-баракот, имон-эътиқод, тинчлик-осойишталик олиб келсин!
Юртимизда эсаётган Рамазон шукуҳи тараннум этар экан, бизларни бахту-иқбол, озод ва фаровонлик неъмати узра келажак равнақи билан сарфароз айласин!
Аллоҳ таоло буюрган ибодатни адо этар эканмиз, кундузги фарз, тунги нофила ибодатларимиз, айтаётган таҳлил-тасбеҳларимиз энг катта раҳматга, файз-баракага эга бўлишимизга сабаб бўлса ажаб эмас.
Рамазон раҳмати бизларга нозил бўлсин, бизларга мағфират олиб келсин, бизларга раҳм-шафқат олиб келсин!
Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022