Ватанга муҳаббат Расулуллоҳнинг хулқларидандир.

Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилат бўлиб, Бу ҳақда «Ватанни севмоқ иймондандир» деган ҳикматни эсга олиш кифоя.
Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун Ислом унга иймоннинг бир бўлаги деб қарайди.
Пайғамбаримиз соллалалуҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага сафар қила туриб, Макка чегарасига етганларида орқаларига қараб:
“Эй, туғилган она юртим,агар ўз қавмим мени мажбур қилмаганида, сени тарк этмас эдим”, -дея ноиложликдан кўчиб кетаётганликларини изхор қилганлар.
Ватанни севиш ва унга ошиқишни уламолар мустаҳаб, деганлар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтаётиб Мадина кўчаларини кўрган вақтларида туяларини тезлатардилар. Агар уловда бўлсалар уни ниқтардилар”.
Ҳумайднинг ривоятида эса: “Уловни уни (Мадинани) севганларидан ниқтардилар”, дейилган. (Бухорий ривояти)
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисда Мадинанинг фазилати, Ватанни севиш ва унга ошиқишнинг шариатда борлигига далил бор”, – деганлар.
Ватан – муқаддас макон. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Ватан ҳимояси йўлида кўз юммай посбонлик қилган кишини дўзах оташи ҳам куйдирмайди.
Бу тўғрида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси – Аллоҳ йўлида посбонлик қилиб, ухламаган кишини», деб марҳамат қилганлар (Термизий ривоят қилган).
Ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлардан ҳимоя қилиш бу – инсоннинг ўз уйи, оиласи, қариндош-уруғи ва айниқса, динини ҳимоя қилишидир.
Абу Атийя розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши вафот этганини билиб, қай бирингиз уни бирор яхши амал(ни бажараётган) ида кўргансиз? деб сўрадилар.
Бир киши: “Мен у билан Аллоҳ йўлида бир кеча қўриқчи бўлдим”, деб айтди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зот билан ўтирганлар ўринларидан туриб, унга жаноза намозини ўқишди. Қабрига қўйилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан тупроқ тортдилар. Сўнг (майитга қараб):
“Мен сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман” дедилар”. (Имом Табароний).
Ватан тинч бўлса, келажак авлод осойишта яшайди, юрт обод бўлади, ўзи ва оиласи бахтли-саодатли ҳаёт кечиради ва тоат-ибодатлари ўз вақтида адо этилади.
Демакки, ҳар бир инсон бутун жамият аъзолари учун муҳим бўлган тинчликни сақлаш йўлида ҳамкорлик қилиши энг зарурий бурч ва вожиб амалдир.
Бу йўлда хизмат қилаётган Ватанимиз ҳимоячиларини Аллоҳ таоло ўз паноҳида асраб, азиз Ватанимиз тинчлигини барқарор ва ҳалқимиз ҳаётини бундан ҳам фаровон айласин.
Муродилла Ахмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022