
ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚ МАНФАТИ ВА ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, яна Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам фарзандига берилган. Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Аллоҳ берган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир.
Буюк саркарда ва давлат арбоби Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда. Шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени қабримни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўминглар, чунки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, тоинки Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг навераларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.
Ватан тараққиёти ҳавойи тушунча эмас, балки аниқ бир ҳаракатдир, бу ҳаракатнинг асоси ҳар бир одамнинг ташаббусидан бошланади. Яъни ҳар бир инсон ўзининг юртидан чиққан маҳсулотни сотиб олишлиги, мамлакат ривожи учун бир заррадек кўринсада, бироқ ана ўша зарралардан тараққиёт бошланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага кўчганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.
“Ватанни севиш иймондандир” деган ҳикматли сўз нақадар тўғри эканлигини юқоридаги ҳадиси шариф бизларга яққол намоён қилди.
Бугун юртимиз тараққиёт бобида жадаллик билан ўсиб бормоқдаки айниқса иқтисодий соҳани таъкидламасликни иложи йўқ. Юртбошимизни ҳар бир нуқларида иқтисодни ривожлантириш халқ иқтисодини яхшилаш борасида таъкидлаганликлари бежиз эмас. Ягона мақсад халқ манфиати ва фаровонлигидир.
Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022