Қоронғи режим
Image
Logo

“ВАТАН ХИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ”

“ВАТАН ХИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ”

Барчага маълумки ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши аввало Яратганнинг ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир.

Мустақил юртимизда хукм сураётган тинчликни асраш, унинг қадрига етиш ҳар биримизнинг мухим бурчимиз бўлиб хисобланади. Юқоридагиларни барчаси тинчлик, соғлиқ, кундузги ишларимиздаги халоват, кечқурундаги уйқумизнинг роҳатига сабабчи бўлган ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар салоҳияти, кўтаринки руҳи беқиёсдир. Юрагида ватан ва халқ севгиси мустахкам жой олган, шижоатлик ўғлонлар юрт сархадларини сергаклик билан қўриқлайдилар.

Уларнинг бу бедорликларни нақадар савобли иш экани ҳақида Жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди.” Термизий ривояти.

Дарҳақиқат, ватан ҳимояси – энг олий ва шарафли касбдир. Улар ўз вазифаларини олий даражада бажариб, аввало ўз ота-оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини, фарзандларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилиб ўсган шаҳар-у қишлоқларни, қавм-у қариндошларни, бир сўз билан айтганда Она ватанни қўриқлайдилар. Шавкатли қуролли кучларимиз сафида хизмат қилаётган азиз фарзандларимизнинг машқ майдонидаги холатларига бир назар ташлайлик. Улар махсус харбий кийим-бош кийган, қўлида жанговар қурол, чегара худудларида олисга сергаклик билан боқади. Шу кайфиятда соатлаб, сергак холда машқларини адо этмоқдалар.

Жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара худудида посбонлик қилишлик бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафил рўза тутишдан афзалдир.” Табароний ривояти.

Донолар сўзларида “Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зоя кетказган лаҳзаларига ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади” деган эканлар. Шунинг учун, барча халқимиз бу юксак бурч эгаларининг хақига дуолар қилишимиз, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз, чегараларимиз мустаҳкам бўлишини Яратгандан дуолар қилишимиз лозимдир.

Ватан ҳимоячиларимиз ҳам бизларга ўхшаб кимнингдир фарзанди, кимнингдир турмуш ўртоғи, кимнингдир оатсидир. Шунинг учун уларни ўз ишида тинч, соғ-саломат бўлишини, фақатгина 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни”да эмас, бутун ҳаётимиз мобайнида эслаб, дуойи ҳайрлар қилиб, ҳис қилишимиз бизларнинг ҳам бурчимиз бўлиб қолаверади.

 

Абдулвохид Исақов,
Наманган шаҳар 
“Миёқуббой-Мирхакимбой”жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг