
ФАРЗАНД УЛУҒ НЕЪМАТ
Фарзанд- оила қувончи, ватан ва жамият таянчи. Унинг соғлом, илмли, имонли ва иродали бўлиб улғайиши нафақат ота-она, балки давлатимизнинг эзгу мақсадларидан бири. Шу боис мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ баркамол авлодга юксак эътибор ва беқиёс ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Дарҳақиқат, фарзандларимизнинг жисмонан соғлом, одобли, билимли ва хар тамонлама салоҳиятли бўлиб етишиши, ўсиши кўп жихатдан уларнинг оналарига боғлиқ. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси онани танлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги мухитга қараб шаклланишини эсдан чиқармаслик зарур. Ота-онанинг, айниқса онанинг вазифаси ҳудди тажрибали табибнинг беморга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак.
Муқаддас динимизда ёшларнинг аҳлоқ-одоби, таълим-тарбиясига эътибор бериш энг муҳим масалалардан саналади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар.
Фарзандларимиз тарбиясига алоҳида аҳамият бериб, уларни покиза кийиниб, ҳалол луқма ейишга одатлантиришимиз, уларни турли фитна-фасодлар таъсиридан ҳимоя қилишимиз керак.
Хусусан, юртимизда соғлом оила муҳитини яратиш, ёш авлодларни теран фикр соҳиби бўлишлари учун уларга жуда қаттиқ аҳамият беришимиз сув ва ҳаводек зарур.
Комил фарзанд тарбиясига барчамиз масъулмиз.
Камолиддин Ҳамроқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Норин тумани бош имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022